Ўшда милиция ходимлари ёш йигитлардан пул шилишни бас қилганлари йўқ. Бу ҳақда Озодликка ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари таъқибидан безиб, туғилган шаҳрини ташлаб кетишга мажбур бўлган ва шу кунда Россия шаҳарларидан бирида қўним топган 22 ёшли ўшлик йигит сўзлаб берди.
Хавфсизлик нуқтаи назаридан исми ошкор қилинишини истамаган суҳбатдошимиз ўзига нисбатан босимлар бир ярим ойлар муқаддам бошланганини айтади.
- Бир куни Ўш вилоят касалхонаси олдида айланиб юрсам, милиционерлар ушлаб олишди. Касалхона олдида одамлар кўзида уриб, машинага солиб олиб кетишди.
Озодлик: Сизни ким олиб кетди, ким урди?
- Ўш шаҳар УВДсининг наркобизнесга қарши кураш бўлими бор экан. Мени УВДга олиб кириб туриб, чўнтагимга сигаретнинг ялтироқ қоғозига ўралган нарса солиб қўйишди, уни очганда ичидан оқ нарса чиқди. Мен: “Хоҳласаларинг, мени текширтирларинг, мендан чиқмайди бунақа нарса, мен чекмайман ё бошқа нарса билан ҳам шуғулланмайман”, дедим. “Бўйнимга олмайман” деганимдан кейин уришди. Мен: “Гувоҳларингиз қани?” десам, иккита ўзларининг одамини чақиришди, биттаси қирғиз, яна биттаси ўзбек. “Мана сенга железний понятой, охиригача боради сенинг орқангдан”, дейди. Шу куни уйимдагиларни чақириб, 500 доллар пул олишди, - дейди ўшлик йигит еган калтакларидан ҳали ҳам буйруғи оғриётганини қўшимча қиларкан.
Суҳбатдошимизнинг айтишича, милиционерлар пулни олганларидан кейин ҳам уни ўз ҳолига қўймаганлар.
- Оилада битта ўғилман, отам, ака-укам йўқ, онам бор, очиғи, шароитимиз қийин. Аввал 1000 доллар сўрашганди, “Менда унақа пул йўқ”, дедим. Кейин менга: “Бизга ишлайсан, одамларни ушлаб берасан, ўзбекнинг бойлари бор, улар бор, булар бор, шуларни кўрсатамиз, нарса берамиз, эплаб уйига ташлаб чиқасан”, дейди. Нурғази дегани шунақа деди.
Озодлик: Унвони қанақа экан у Нурғазининг?
- Унвонини билмайман. Прокуратурада ишлайдиган бир ака бор эди. Ўшандан сўраб-суриштирсам, Нурғази дегани Ўш шаҳар [Ички ишлар бошқармаси] ОБН (наркотиклар ноқонуний айланмасига қарши кураш бўлими) старший опери экан, деди, - дейди ўшлик йигит милиционерлар уни ўзларига ишлаш шарти билан қўйиб юборганларини айтаркан.
Аммо суҳбатдошимиз уларга ишлашни истамаганини, милиционерлар эса кўча кўйда уни таъқиб қилишни тўхтатмаганларини, йигитнинг “прокуратурага ёзиб бераман” деган сўзига эса: “керак бўлса, уйингдан бир кило героин чиқади, сеники эмаслигини қандай исботлайсан?” дея таҳдид қилишганини айтади.
Милиционерлар қўлида қўғирчоқ бўлишни истамаган ўшлик суҳбатдошимиз айни пайтда ҳеч қаерга арз қилмай, Россияга чиқиб кетишни афзал кўрган бўлса, Жалолободнинг Сузоқ қишлоғида яшовчи бир гуруҳ фуқаролар милиция бошбошдоқлигига қарши ўз ҳақ-ҳуқуқини талаб қилишга бел боғлашибди.
Сузоқлик Жамшидбек Ўрмонов яқинда ўз ҳамқишлоғи Анварбек Раимовга нисбатан участка нозири Таалайбек Мадумаров томонидан таъмагирлик қилингани, кейин ўзи дохил бир гуруҳ фуқаролар бу ҳодиса бўйича ҳақиқат талаб қилиб, юқори инстанцияларга арзланганини айтади.
Суҳбатдошимизга кўра, Мадумаров Раимовга анчадан буён Россияда юрган ўғли устидан ариза борлиги айтиб, ишни ёпиш учун 18000 сўм (тақрибан 380 доллар, – таҳр.) сўраган. Бундай нохуш гаплар қандли диабет билан оғриб, яқинда касалхонадан бармоғи кесилиб чиққан хотинининг қулоғига етишини истамаган Раимов эса участка нозирига 4500 сўм (тақрибан 100 доллар, - таҳр.) берган. Аммо орадан икки ой ўтгач, Мадумаров Раимовнинг олдига яна келиб: “Бу иш бошлиқнинг қулоғига етиб қолибди, яна 1000 доллар берсанг, ишни ёпиб қўярдик”, деган.
Милиционерларнинг таъмагирлиги билан боғлиқ бу каби воқеалар биринчи марта кузатилмаётганини таъкидлаган Жамшидбек Ўрмонов шундан сўнг Таалайбек Мадумаров устидан президент, Бош прокурор, Давлат Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси номига ариза ёзилганини, унга сузоқликлардан 15 киши имзо чекканини ва бу иш бўйича ҳозир текширув ўтказилаётганини айтади.
- Бугунги кунда зўравонликларга чек қўйилиши керак. Бу иш ибрат бўлиши учун халққа ҳам ошкор қилиниши керак. Халқнинг ишончи қайтиши керак. Чунки биз шу ерда яшаяпмиз, бундан кейин ҳам яшаймиз ва бундан кейин ҳам охиригача курашиб, ўз ҳуқуқимизни талаб қиламиз. Агар яшаб турган еримизда бу масала ҳал бўлмаса, халқаро ташкилотларга, БМТга ҳам арз қилмоқчимиз. Одамлар ҳокимиятга, президентга, жамиятга ишончи ошиши, ҳамма қўрқиб яшамаслиги учун мана шу ишга қўл урганмиз, - дейди Жамшидбек Ўрмонов.
Айни пайтда Сузоқ қишлоғи участка нозири Таалайбек Мадумаров ўзи устидан ёзилган шикоятда баён этилмиш воқеалар чиндан ҳам бўлганини инкор қилади.
- “Пул олди, пул сўради” деб президентгача ёзиб, мени ёмон отлиқ қилишаяпти. Пул сўрасам, шикоят ёзиб ўтирмасдан, ушлатиб қўйишган бўларди-ку булар мени, - дейди Таалайбек Мадумаров.
Қирғизистон жанубида маҳаллий аҳоли, хусусан, миллий озчилик вакилларига нисбатан милиция зўравонлиги 2010 йилги Ўш воқеаларидан кейин 2 йил ўтиб анча сусайганини айтган жалолободлик ҳуқуқ фаоли Абдумалик Шарипов бундай ҳуқуқбузарликлар айрим жойларда ҳали-ҳамон кузатилаётгани айтади. Жаноб Шарипов фикрича, Қирғизистон расмийлари бу каби нохуш кўринишларга жиддий эътибор қаратмаса бўлмайди.
- Нега деганда, бунинг оқибати ёмон бўлиши мумкин. Одамлар қалбидаги норозилик уларнинг ичида қолиб, бу ерда милицияга бўлган нафрат давлат органларига бўлган нафратга айланиб кетиши мумкин, - дея огоҳлантиради ҳуқуқ фаоли Абдумалик Шарипов.