Линклар

Шошилинч хабар
30 декабр 2024, Тошкент вақти: 22:11

Немис депутатлари Ўзбекистонга қўйилмади


Германия бундестагидаги депутатлар муҳокамаси.
Германия бундестагидаги депутатлар муҳокамаси.

Германия парламенти айрим депутатларининг Ўзбекистонга қўйилмагани немис сиёсатчилари ва ҳуқуқ фаолларининг норозилигига сабаб бўлмоқда.

Германиялик депутатлар мамлакат Ташқи ишлар вазирлигидан бу борада Тошкентга босим ўтказишни талаб қилмоқда, дея хабар қилади “Немис тўлқини”.

Маълумотларга кўра, Бундестагдаги “яшиллар” фракциясининг ижрочи котиби Фолкер Бек, Германия социал-демократик партияси вакили бўлган депутат Ангелика Граф, Германия Христиан-демократик партияси вакили Юрген Климке ҳамда Германия Эркин демократик партиясининг интеграцион сиёсат масалалари бўйича эксперти Серкан Тёрен 17 сентябрдан 21 сентябргача Ўзбекистонда бўлишни режалагандилар. Бироқ куни кеча уларнинг Ўзбекистонга киришига Тошкент томонидан рухсат берилмагани маълум бўлди.

- Мамлакатда ҳозир пахта йиғим-терими кетаяпти ва минглаб болалар ғайриинсоний шароитда ишлашга мажбур бўлаяптилар. Бу даврда немис делегациясининг ташрифига рухсат берилмаслиги ҳақидаги қарор [бу мамлакатда] болалар ҳақлари ва инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятнинг ёмон эканини кўрсатади, - дейди Социал-демократик партия фракцияси инсон ҳуқуқлари бўйича ишчи гуруҳи вакиласи Ангелика Графнинг 10 сентябр куни партия сайтида ёйинланган баёнотида.

У немис делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи йўлидаги тўсиқларни бартараф қилиш учун Германия Ташқи ишлар вазирлигини Тошкентга босим ўтказишга чақирган. Немис депутати бу жорий йил мобайнида Ўзбекистонга сафар уюштириш бўйича муваффақиятсиз уринишларнинг биринчиси эмаслигини ҳам қайд этган.

“Чегара билмас мухбирлар” ва Uzbekistan Press Freedom Group ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотлари ҳам Ўзбекистон расмийлари қарори юзасидан таассуф билдирганлар. “Бошқа ишлардан ташқари, Марказий Осиёнинг бу мамлакатига ташриф чоғида немис депутатлари оммавий ахборот воситалари ва журналистларга нисбатан ўтказилаётган қатағонлар мавзусини ҳам кўтармоқчи эдилар”, дейилади “Чегара билмас мухбирлар” матбуот варақчасида.

Ҳужжатда ҳар иккала ташкилот немис депутатларининг Германия учун стратегик жиҳатдан муҳим бўлган мамлакатга ташрифига катта умидлар боғлаганлари айтилади. “Термиздаги ҳарбий база Афғонистонга ҳарбий контингент ва юк жўнатиш учун юк ортиш-тушириш пункти сифатида фойдаланилаётгани важидан Берлин инсон ҳуқуқларига риоя қилиниши муаммосига дахл қилмасликка уринган ҳолда Ўзбекистонга нисбатан эҳтиёткорлик билан муомала қилаётганди. Шу боис ҳам бундестаг депутатларининг бу соҳадаги камчиликлардан баҳс этиши муҳим эди”, дейилади матбуот варақчасида.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:45 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG