Террорчиликда гумонланган шахслар ҳали махсус операция бошланмай туриб бир неча портлаш содир қилиб, махсус хизмат ходимларига қарата ўт очдилар, деб хабар берди Қозоғистон бош прокуратураси.
Бу хабарга кўра, махсус хизмат ходимларидан бир киши жароҳат олган.
Ўтказилган махсус амалиёт давомида воқеа жойидан беш кишининг жасади топилган. Бир киши оғир жароҳатлар билан қўлга олинган. Аҳоли орасида қурбон бўлганлар ва жароҳатланганлар йўқ, деб хабар берди Қозоғистон бош прокуратураси.
Маҳаллий аҳоли вакилларининг айтишларича, кун бўйи бу ҳудудда ўқ овозлари тинмаган. Уларга кўра, 11 сентябр куни кечқурун шаҳарга 300дан ортиқ махсус хизмат ходимлари келтирилиб, шаҳар ўраб олинган. Тахминлар бўйича, террорчиликда гумонланганлар 1-микрорайоннинг 22-уйида жойлашган.
“Интерфакс” хабарига кўра, махсус операция Ўтров шаҳрида амалга оширилган террорчилик портлашлари ва бунда гумонланиб тўрт кишининг ҳибсга олиниши ортидан ўтказилган.
5 сентябр куни Ўтров шаҳрининг Мўлдагулова кўчасидаги хусусий уйлардан бирининг ҳовлисида портлаш содир бўлган эди.
Портлаш содир бўлган жойда 1991 йилда туғилган Нурлибек Сакауовнинг майдаланиб кетган жасади топилган эди. Полициянинг дастлабки маълумотларига кўра, бу йигит қўлбола портлатиш мосламасини ясаётган пайтда у беихтиёр портлаб кетган.
Кулсари--Ўтров вилоятидаги Жилиой туманининг маъмурий маркази. Жилиой Қозоғистондаги нефтга бой туманлардан бири ҳисобланади.
Бу хабарга кўра, махсус хизмат ходимларидан бир киши жароҳат олган.
Ўтказилган махсус амалиёт давомида воқеа жойидан беш кишининг жасади топилган. Бир киши оғир жароҳатлар билан қўлга олинган. Аҳоли орасида қурбон бўлганлар ва жароҳатланганлар йўқ, деб хабар берди Қозоғистон бош прокуратураси.
Махсус операция ва отишма
Озодликнинг қозоқ хизмати мухбирига кўра, 12 сентябр куни тонгдан Кулсари шаҳрининг биринчи микрорайонидаги бир неча уйдан аҳоли эвакуация қилинган. “Ак Жайик” газетаси хабарига кўра, одамлар ўз уйларидан "қувурлардан газ сизиб чиқаётганлиги" баҳонасида чиқарилган.Маҳаллий аҳоли вакилларининг айтишларича, кун бўйи бу ҳудудда ўқ овозлари тинмаган. Уларга кўра, 11 сентябр куни кечқурун шаҳарга 300дан ортиқ махсус хизмат ходимлари келтирилиб, шаҳар ўраб олинган. Тахминлар бўйича, террорчиликда гумонланганлар 1-микрорайоннинг 22-уйида жойлашган.