Линклар

Шошилинч хабар
26 ноябр 2024, Тошкент вақти: 20:16

"1 миллиард долларлик афëра" ҳақида ўзбек телевизори жим


Ўзбекистонда қарийб 10 миллион мижозга эга бўлган энг йирик мобил алоқа оператори МТС-Ўзбекистон бошқарувчилари устидан чиқарилган ҳукм ҳақида давлат телеканаллари лом-мим демади.


“Таниб олинглар. Батурин. Бухгалтер. Қулоғи кар, лекин кўзи ўткир. Дарров илғайди. Хуллас Стëпка буни сенга юклаймиз. Фëдорова, комбинат лаборанткаси. Сув остида сузишга ишқибоз. Шўнғиганда қаердан чиқишини ҳеч ҳам билолмайсан.

Менга.

Йўқ, у бало-қазонинг ўзи. Уни ўзим амаллайман. Сен мана буниси билан шуғулланасан. Кичкина дема уни. Жуда жиддий объект”.


“Сиздан угина” фильмидан олинган бу иқтибосда браконьерлар давлат назоратчиларини зарарсизлантириш режасини тузмоқда.

Фильмнинг бу эпизоди 17 сентябр, душанба куни “Ўздунробита” мобил алоқа компаниясининг 4 ходими устидан Тошкент судида ҳукм чиқарилганидан сўнг лип этиб ёдга тушди.

Ҳукмдан роппа-роса 2 ой олдин – 17 июл куни “Ўздунробита” ҳукумат талаби билан қарийб 10 миллион мижозига хизмат кўрсатишни тўхтатиб қўйган эди.

Ундан олдинроқ эса, мамлакат Идорасида ўтказилган мажлисда фильмдагидай гап бўлганини тасаввур қилиш қийин эмас.

“Таниб олинглар. Батурин. Бухгалтер. Қулоғи кар, лекин кўзи ўткир. Дарров илғайди”.

Фақат бу гал фамилиялар бошқа, роллар ҳам бошқа: Топшириқ Бергувчи браконьер эмас, ҳар ҳолда, эгаллаб турган лавозимига қараганда, браконьер эмас.

Браконьер - “Ўздунробита”нинг судланган 4 ходими.

Фильмдаги браконьерлар бошлиғи ўз чўпқатларига “Биз табиатдан инъом кутиб ўтира олмаймиз. Бизнинг вазифамиз уни табиатдан тортиб олиш” деб уқтиради.

“Ўздунробита” устидан иш қўзғатган Идора Бошлиғи ўз тобеинларига шунга ўхшаш гап айтганми-йўқми – билмаймиз – у Идора деворлари қалин – кўрмаганмиз, эшитмаганмиз.

Бироқ, суднинг “Ўздунробита” активларини давлат фойдасига мусодара қилиш тўғрисидаги 17 сентябр кунги ажримидан келиб чиқиб, Идорада шунга ўхшаш гап бўлган, деб тасаввур қилиш қийин эмас.

Фильмдан парчани бироз таҳрир билан эшитинг.

“Биз инъом кутиб ўтира олмаймиз. Бизнинг вазифамиз уни табиатдан тортиб олиш”.

Ҳар ҳолда “Ўздунробита”нинг “она”си - Россиядаги МТС компанияси “Идорада шундай дейишган”, деяпти.

Умуман, “Сиздан угина” фильми билан “Ўздунробита” иши ўртасида параллеллар бисёр.

Яна бир парчани диққат билан эшитинг:

“Майли қўйиб юборақол.

Ўтир, ўтир.

Кел энди, бир одамгарчилик қил.

Фойдаси йўқ.

Ахир ўзинг тушунасану, икки йилдан кам бўлмайди.

Ундан кўпроқ деявер. Менинг таниш судям бор”.


Бу кинодаги гап.

Ҳаётда эса, судя назоратчининг эмас, балки Идора наздида браконьер бўлган “Ўздунробита”чиларнинг таниши чиқиб қолди.

Судланган 4 ходимга судя 4 томонини қибла, деб эълон қилиб юборди.

Тўғри, 2,5 йилдан жазо ҳам белгилади. Фақат у шартли жазо.

Энди “Ўздунробита” зиммасига Идора юклаган айбловни эслатамиз. (Аслида масаланинг шу жиҳати ҳайратимизни уйғотди, тинглаётганингиз эшиттиришга ана ўша ҳайрат туртки берди)

Идора “Ўздунробита” компаниясини $1 000 000 000 (бир миллиард доллар) ни, жайдари тил билан айтсак, еб кетганликда айблаган эди.

Жиноят Кодекси билан яхши таниш эмасмиз – Худо сақласин!

Лекин 1 000 000 000 ни тасаввур қилиш мумкин.

Масалан, мана бундай усул билан.

Ўзбекистоннинг йилт-янги уч Қаҳрамонидан бири – андижонлик фермер Содиқжон Тўраев қўл остидаги 115 киши билан 95 гектарда деҳқончилик қилиб, сўнгги уч йилда 215 минг доллар соф фойда олибди. (1 долларни 2 минг сўмдан, деб олдик. Аниқроқ ҳисоблаш учун “Народное слово”нинг 25 август сонига қаранг)
Кўкрагига Олтин Юлдуз тақилиши боиси – шу.

215 мингни 3 йилга бўламиз. Боринг ана, йилига 72 мингдан бўла қолсин – биздан нима кетди!

Ўзбекистоннинг капиталистик меҳнат Қаҳрамони Содиқжон Тўраев 115 нафар ишчиси билан 1 000 000 000 доллар соф фойда олиш учун 13 388 (ўн уч минг уч юз саксон саккиз) йил меҳнат қилиши керак. Албатта, агар чарчаб қолмаса.

Мамлакатга шунчалик даҳшатли молиявий зарар етказилганини эшитиб, Идора Бошлиғи бошқа бир таниқли фильм қаҳрамонидай

“Керак бўлса олаверсин. Мен нима экан деб ўйлабмана.

Нима қилаяпсиз валинеъмат?

- Шоҳнинг ишига аралашма. Давлат қашшоқланиб қолмайди. Оловрилар”
дегани йўқ. Аксинча, зарар келтирган компания мулкини ўзи – давлат фойдасига опқўйди.

Хуллас, Идора билан “Ўздунробита” ўртасида бўлиб ўтган можаронинг шу соатгача бўлган тадрижидаги сўнгги саҳна мана бу саҳнанинг ғирт ўзидир.

“Эҳ шўрлик бошим. Яна бир бор айтчи иблисманман де.

Юз марта айтдимку кимлигимни. Иблисмасман.

Сўзларинг ëлғон, ëлғон. Шоҳни алдаман. Уни бандасимас Оллоҳ таолонинг ўзи сайлаб қўяди.

Тўғри, жуда яхши тушуниб турибман”.


“Ўздунробита”нинг “она”си – МТС компанияси расмий вакили кеча Озодлик билан суҳбат чоғида “ҳамма нарсани тушуниб турганини”, адолатни тиклаш, мулкни қайтариб олиш учун барча воситаларни қўллаяжакларини айтди.

Хуллас, кино ҳаёт бугунги Ўзбекистонда. Кино бўлгандаям Совет киноси!

Бу кино телевизорда – ЎзТВда инъикос этдими-йўқми – 17 сентябр куни илғамай қолдик.

Шундай бўлса-да, ёзовурдик, тинглаб бўлаёзганингиз “Телевизор”ни.

Ахир, в конце концов, “Телевизор” телевизор ҳақида, аниқроғи, телевизор ҳақидагина эмаслигини, балки реал ҳаётнинг телевизордаги акси , тўғрироғи, аксинча, акс этмаслиги тўғрисида эканлигини Сиз тингловчи аллақачон илғаб олгансиз.

Ҳар ҳолда “Ўздунробита”суди тўғрисида мамлакатнинг оқсоқол ахборот агентлиги – ЎзА ҳам лом-мим демади.

Тўғри-да, ўта чигал, тушуниш, тем более, тушунтириш қийин мавзу.

Бунинг устига изн керак ёзиш учун. Идора изни.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:33 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG