2012 йилнинг иккинчи чорагида Ўзбекистонга муҳожирлар томонидан 1 миллиард 237 миллион АҚШ долларидан ортиқ пул юборилган.
Бу ўтган йилнинг худди шу мавсумига қараганда 170 миллион долларга кўпдир.
Бу ўтган йилнинг худди шу мавсумига қараганда 170 миллион долларга кўпдир.
Ўзбекистонликлар четдан юбораётган пуллар мамлакат ичкарисида ижтимоий тангликни юмшатиш ва ишсизлик муаммосини вақтинчалик бўлсин ҳал этишга хизмат қилаётганлиги айтилади.
Москвалик инсон ҳуқуқи фаоли Баҳром Ҳамроев бу мавзуда Озодликка берган интервюсида “агар Россиядан Ўзбекистонга бир ҳафта пул кетмасин, “араб баҳори” бўлиши тайин”, деган гапни айтди.
Баҳром Ҳамроевнинг бу гапи ҳақиқатан ҳам сиёсат ўзгариб, Россияда ишлаб юрган миллионлаб меҳнат муҳожири ўз юртларига қайтариладиган бўлса, улар ўз юртида “араб баҳори” сингари инқилоблар қилишга қодирми, деган саволга жавоб излашга ундади.
Бу савол OzodSkypeга ташланганидан сўнг, муштарийлар бу борада икки хил фикрга эга эканликларини билдирдилар.
"Баҳс майдони" иштирокчиларидан бири “ўзбекистонликлар агар ватанига қайтарилса барибир ҳеч нарса қила олмайди, уларда курашувчанлик туйғулари ўлиб бўлган, яна сабр қилиб яшайверади”, деган фикрда бўлса, унинг мухолифи эса “йўқ, ўзбеклар дунё кўрди, озгина бўлса ҳам демокртик муҳитда яшади ва улар бунга сабр қилиб ўтиролмайди, инқилоб қилади” деган иддаода қаттиқ турди.
Баҳслашувчилар Россиянинг Екатеринбург шаҳридаги меҳнат муҳожири 29 ёшли Абдуллоҳ ва Туркиянинг Истанбул шаҳридан ўзбекистонлик меҳнат муҳожири 43 ёшли Раҳимжон:
Раҳимжон: Ўзбекистонга меҳнат муҳожирлари қайтарилса ҳеч нарса ўзгармайди. Улар яна ҳеч нарса бўлмагандай меҳнатини давом эттириб кетаверади. Булар ортидан халқнинг кўтарилиши жуда қийин нарса...
Абдуллоҳ: Агар хориждаги меҳнат муҳожирлари ортига қайтарилса, нафақат Ўзбекистонда¸ балки бошқа Марказий Осиё давлатларида "араб баҳори" сингари инқилоблар бўлиши мумкин. Чунки ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари ҳозир жуда катта пул юбораяпти, агар бундай бўлмаса Ўзбекистонда танглик ҳосил бўлади. Агар Ўзбекистоннинг 30 миллион аҳолиси...
Раҳимжон: Албатта¸ 30 миллион аҳолисидан 10 миллиони қўйданда ювош аҳоли бўлади. Сизга ўхшаган тушунадиганлари оз бўлади. Сизга ўхшаганлар Ўзбекистонга бориши билан керакли жойга олиб кириб қўйишади.Ҳеч қанақа баҳор ҳам қилолмайсиз, куз ҳам қилолмайсиз....
Абдуллоҳ: Йўқ, хорижда юрган 10 миллион ўзбекистонликнинг ярмини зиёлилар деб ҳисобласа бўлади. Чунки булар ахборот цензурасидан ташқарида яшади ва бу муҳожирларнинг фикрлаши тамоман бошқача...
Раҳимжон: Мен Россияда, Қозоғистонда юрган муҳожирларни кўп кўрдим. Уларнинг ҳаммаси ҳам сизга ўхшаб фикрлай олмайди. Улар ишлаш учун ҳамма нарсага тайёр, қанча хўрланса ҳам, қанча камситилса ҳам индамай ишлаб юраверади...
Абдуллоҳ: Йўқ, масалан Россияда юрганлар ўртача бир миллион сўм ойлик олаяпти. Ўзбекистонда буни ололмайдику. Бу Ўзбекистонда йўқ оппозицияни жонлантиришга сабаб бўлади....
Баҳснинг тўлиқ шаклини қуйида тингланг: