Линклар

Шошилинч хабар
20 ноябр 2024, Тошкент вақти: 01:51

"Нормалний тўй" қанчага тушади?


Uzbekistan - Uzbek wedding, Bukhara, 9 Aug 2009
Uzbekistan - Uzbek wedding, Bukhara, 9 Aug 2009

Тошкент шаҳрида тўй-ҳашамларни ўтказишга оид пойтахт ҳокими қабул қилган қарор “Эркин микрофон” эшиттириши доирасида ўтказганимиз мухтасар сўров мавзуини белгилаб берди.

Эшиттиришга мурожаат қилган ўзбекистонликлардан баъзиларига улар яшаб турган ҳудудда тўйларга қанча меҳмон таклиф қилиниши, битта тўйга қанча маблағ сарфланиши ва бошқа шунга ўхшаш саволлар бердик.

Суҳбатдошларимиздан уларнинг Тошкент шаҳар ҳокими қарорига муносабатини ҳам сўрадик.

Биринчи суҳбатдошимиз Тошкент вилояти, Паркент туманидан. У яқинда қиз чиқармоқчи. Тўйларга чеклов киритишни нотўғри, деб ҳисоблайди.

Озодлик: Паркентда яшаркансиз. Сизларда тўйлар қандай ўтади?

- Тўйлар, энди одамларнинг пули борлари, ўзига тўқлари нормално.

Озодлик: Нормално деган тўй базмига қанча одам таклиф қилинади?

- Бизларнинг қишлоқда 200та одам таклиф қилинади.

Озодлик: Бу ўртачаси-а?

- Ҳа. Лекин шу тўйларга қаршилик жойимиз борда...

Суҳбатнинг давомини қуйида тинглашингиз мумкин.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:52 0:00
Бевосита линк



Навбатдаги суҳбатдошимиз Самарқанд вилояти, Хатирчи туманидан 26 яшар Элёрбек.

Уннинг айтишича, Хатирчида 300-400 меҳмонлик тўй “нормалний” тўйдир.

Озодлик: Сиз яшаб турган ҳудудда тўй базмига қанча меҳмон чақирилади?

300-400. Ҳамма жойда ҳар хил қисқаси. Бизларда кам.

Озодлик: 300-400 камми ëки кўпми?

300-400 нормалнийда.

Озодлик: Бу тўй бўлаëтган жойга эрталабдан кечгача келадиган меҳмонми ëки тўй базмида иштирок этадиган меҳмонлар соними?

- ...

Суҳбатнинг давомини қуйида тинглашингиз мумкин.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:40 0:00
Бевосита линк


Сўровимизда 50 яшар тошкентлик Адҳам ака ҳам иштирок этди. 2009 йили қиз чиқарган бу суҳбатдошимиз билан савол-жавобимиз батафсилроқ бўлди.

“Ахир эркин одамлармизку, нима учун давлат тўйимизга аоралашиши керак” деб ҳайрон бўлган Адҳам ака, бироз ўйлангач, “Тўғри, бироз тартибга солмаса бўлмайди”, деб қўшиб ҳам қўйди.

Озодлик: Адҳам ака, қачон охирги марта тўй қилдингиз?

- 2009 йил.

Озодлик: Ўғил уйладингизми қиз чиқардингизми?

- Қиз чиқарганман.

Озодлик: Одатда тўйга қанча пул сарфладингиз деган савол одобданмасу, лекин бугунги эшиттиришимиз доирасида сўрасак бўлаверади. Қиз чиқариш учун қанча пул сарфладингиз?

- Энди қўполчасига айтганда, ўрта ҳисобда шу ...

Суҳбатнинг давомини қуйида тинглашингиз мумкин.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:22 0:00
Бевосита линк


Сўровимиздан бутун мамлакат бўйича тўлароқ тасаввур пайдо бўлсин учун яна бир тингловчимизни Қорақалпоғистондан танладик.

Пенсионер Ўринбой ака Нукуснинг четидаги кўпқаватли уйлардан бирида яшайди.
“Амалдорлар тўйларини пул йиғиб олиш учун катта қилади”, деди Ўринбой ака. Унинг фикрича, тўйларга чеклов жорий қилиниши тўғридир.

Озодлик: Сиз шаҳарда яшайсизми ëки қишлоқдами?

- Мен қалъа ëнидаги коттежларда яшайман.

Озодлик: Нечта одам келади битта тўйга?

- Кўп келади. 200-300 келади.

Озодлик: Бир ўтиришда 200-300 одам ўтирадими ëки эрталабдан кечгача келадиганини айтаяпсизми?

- Энди ...

Суҳбатнинг давомини қуйида тинглашингиз мумкин.

Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:54 0:00
Бевосита линк

***********************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype ëки ErkinMikrofon деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
XS
SM
MD
LG