Лайло Алиеванинг “Озарбайжон” газетасида бундан тўрт йил илгари чоп қилинган шеъри бобоси - совет Озарбайжонининг кўп йиллик раҳбари ва мустақил мамлакатнинг учинчи президенти Ҳайдар Алиевга бағишланган. “Элегия” деб номланган бу шеър бугунга келиб ўрта мактабларнинг 5-синф адабиёт дарслигига киритилди.
Ҳаваскор шоиранинг ëзганлари адабиëт дарслигида машҳур озарий шоири Жаъфар Жабборлининг “Озарбайжон байроғи” шеъри билан бир саҳифада нашр қилинган:
Агар юлдузлар айланиб зинага
Ва ой йўлларимни ёритса равон,
Мен чиқиб борардим нурли самога
Сени қайтарардим ортга, бобожон...
Президент қизи шеърининг мактаб дарслигига киритилиши ва нуфузли озар шоири шеъри билан бир саҳифага қўйилиши, озар жамоатчилиги орасида қизғин муҳокамага сабаб бўлмоқда.
Озарбайжон Халқ таълими вазирлигининг Мактаб дарсликлари бўйича департаменти директори Фаиқ Шаҳбозли фикрича, бу шеърнинг дарсликка киритилиши нормал ҳол:
- Бу асосий дарсликка киритилмаган, бу қўшимча адабиёт. Лайло поэзияси жуда гўзал. Бу бизга адабий намуна бўлмоғи керак. Лайло нафақат президент қизи¸ балки бизга бир ватандошдир, дейди Фаиқ Шаҳбозли.
Таниқли озар ёзувчиси Акрам Айлисли, бу шеър Лайло яхши шоира эмас, балки президентнинг қизи бўлгани учун мактаб дарслигига киритилганига ишонади:
- Мумкин бу қизнинг (Лайло Алиева) бундан хабари ҳам йўқдир. Лаганбардорлик бу мамлакатда шунчалик ривожланганки, кимдир бу шеърни шундай олиб дарсликка киритиб қўйган. Мактаб дарсликлари бизда ҳеч қачон ҳозиргидай хароб ҳолга тушмаган, дейди ёзувчи Акрам Айлисли.
Озарбайжон мухолифати фаоли Заур Қурбонли халқни бундай қарорга қарши норозилик билдиришга даъват этади:
“Бу диктатор Илҳом Алиев қизининг поэзияси. Қаранглар, биз қаёққа қараб кетаяпмиз. Бу бизнинг болаларимизни заҳарлаш усули. Биз имкони борича бунга норозилик билдиришимиз керак”, деб ёзди Заур Қурбонли ўз блогида.
Бироқ мухолифатчи норозилик акциясида иштирок қилишга муваффақ бўлмади. У 29 сентябр куни ўз идорасида наркотик моддаларнинг ноқонуний савдосида гумонланиб ҳибсга олинди.
Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг тўнғич қизи 27 яшар Лайло Алиева ялтироқ "Боку" журнали бош муҳаррири ва "Ҳайдар Алиев фонди"нинг Россия бўлими раисидир.