Линклар

Шошилинч хабар
21 декабр 2024, Тошкент вақти: 19:30

Ростов-Донда икки ўзбек мардикори нобуд бўлди


Нобуд бўлган ўзбекистонликлар Ростон-Дондаги кўп қаватли иморат қурилишида ишлаб келган.
Нобуд бўлган ўзбекистонликлар Ростон-Дондаги кўп қаватли иморат қурилишида ишлаб келган.

Ростов-Дондаги қурилишлардан бирида икки нафар Ўзбекистон фуқаросининг ўлгани юзасидан жиноий иш қўзғатилди.


2012 йилнинг 14 октябрида Ростов-Дон шаҳридаги Вавилов кўчасидаги қурилиш майдончаларидан бирида иккита мурда топилди.

Ҳодиса юзасидан тергов олиб бораётган шаҳар бўйича Тергов қўмитаси маълумотига кўра, кечки 19:00 ларда темир ангар ичидан олиб чиқилган мурдалар 1970 ва 1987 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароларига тегишли.

Бу маълумотни Озодлик Радиосига тасдиқлаган Ростов-Дон бўйича Россия Тергов қўмитаси матбуот маркази раҳбари Валерий Чекришевга кўра, ўзбек мардикорлари лифт шахтасига тушиб кетган.

- Тергов тахминларига кўра, улар қурилишда ноқонуний меҳнат қилиб келган ишчилар бўлган. Улар лифт шахтасига тушиб кетиши натижасида фожеа юз берган. Россия Федерацияси Жиноят Кодексининг 216-моддаси 3-банди, яъни қурилиш ишларини бажариш давомида хавфсизлик чораларига риоя қилмаслик юзасидан жиноий иш қўзғатилди, дея хабар қилади Валерий Чекришев.

Озодликнинг норасмий манбаъларидан олинган маълумотларга кўра, ҳодиса Вавилов кўчаси 142-бинода жойлашган “Стройфорт” МЧЖси ҳудудидаги ангарда содир бўлган. Шахта ичида нобуд бўлганлардан бири 25 ёшли Йўлдошев ва иккинчиси 42 ёшли Мустанович эканлиги аниқланган (фамилиялар манба томонидан хато талаффуз этилгани эҳтимолдан ҳоли эмас-таҳр.).

Бу манбаънинг сўзларига кўра, ўзбекистонлик ишчилар аввалига лифт шахтасига тушиб кетган, бироқ жавобгарликдан қўрққан қурилиш прораби буйруғи билан ўликлар бошқа жойга – ангар ичига олиб бориб ташланган.

Аввалига “Стройфорт” ходимлари ҳодиса қандай содир бўлганидан бехабар эканликларини билдирган, бироқ терговчилар босими остида ишчилар 7 қават баландликдан тушиб кетишганини гапириб берган.

Ростов-Дон бўйича Россия Тергов қўмитаси расмийси Валерий Чекришев мардикорлар аввалига ўлдирилган ва кейин ангарга кўчирилган бўлиши мумкин, дея айрим манбаълар бераётган маълумотга муносабат билдириб, ҳозирча тергов барча тахминлар устида ишлаётгани ва уларнинг ўлдирилгани юзасидан бирорта маълумотга эга эмаслигини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG