Линклар

Шошилинч хабар
27 декабр 2024, Тошкент вақти: 01:45

Тошкент билан Исломобод ўртасида рейс очилади


“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси Исломобод шаҳрига янги рейс очмоқда. Шу йилнинг 31 октябридан бошлаб ўзбекистонликлар Тошкентдан тўғри Покистон пойтахтига учишлари мумкин бўлади.



Тошкент-Исломобод йўналишида ҳафтасига иккита рейс қўйилаётганини "Ўзбекистон ҳаво йўллари" ходимларидан бири тасдиқлади.

- Тошкентдан чоршанба куни учади, шу куни кечқурун Исломободдан Тошкентга қайтади. Бу биринчи рейс. Иккинчи частотаси пайшанба кечаси учади, жума куни эрталаб қатайди орқага,- деди “Ўзбекистон ҳаво йўллари” ширкатининг исми сир қолишини истаган ходими.

Шу пайтгача Тошкентдан Покистоннинг биргина Лаҳор шаҳрига қатнов бор эди.

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпаниясининг Покистондаги ваколатхонасининг шахсини очиқламаган ходими Озодлик билан суҳбатда Тошкент-Исломобод рейси очилаётгани Ўзбекистон ва Покистон орасида йўловчилар сони ортгани билан боғлиқлигини айтди.

- Ҳозир икки давлат орасида сайёҳлар, тижоратчиларнинг ҳам борди-келдиси кўпайган. Транзит йўловчилар ҳам бор. Мавсумига қараб. Ёзда сайёҳлар кўп учади. Қишда кўпроқ транзит йўловчилар,- дейди “Ўзбекистон ҳаво йўллари” вакили.

Ўзбекистоннинг Покистондаги элчихонаси расмийларидан бирининг айтишича, покистонлик сайёҳлар орасида Самарқанд, Бухоро, Хива каби қадимий шаҳарларга қизиқиш катта.

- Айниқса, сўнгги пайтда Покистондан Ўзбекистонга сайёҳлар оқими кўпайди. Бу рейснинг очилиши қизиқиш ортгани билан ҳам боғлиқ,- деди элчихона расмийси.

Бугунги кунда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” дунёнинг элликка яқин шаҳрига доимий рейсларини амалга оширмоқда. Ўзбекистондан фақат Африка, Марказий ва Жанубий Америка ҳамда Австралияга тўғридан-тўғри рейслар йўқ, холос.

Халқаро рейсларнинг аксарияти эса транзит йўловчиларга мўлжалланган. Тошкент-Исломобод ўртасидаги қатнов ҳам транзит йўловчилар узоғини яқин қилиши мумкин.

– Янги рейс транзит йўловчилар учун ҳам жуда қулай. Исломободдан йўловчилар Тошкентга келгач, Европа шаҳарлари йўналиши бўйича парвозни давом эттиришлари мумкин бўлади. Ёки тескариси Европадан Осиё мамлакатларига йўловчилар Тошкент орқали учишлари мумкин,- дейди “Ўзбекистон ҳаво йўллари” вакили.

Айни пайтда¸ Ўзбекистон Ҳаво йўллари миллий авиаширкатига қарашли самолётлар Тошкент-Урумчи-Тошкент йўналишида ҳам парвоз қила бошлади.

Шу пайтгача Тошкент-Урумчи шаҳарлари ўртасида ҳафтасига бир марта бўладиган парвозни Хитойнинг China Southern Airlines ширкатига қарашли самолётлар амалга ошираётганди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:40 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG