Линклар

Шошилинч хабар
26 декабр 2024, Тошкент вақти: 19:37

Бишкекда ислом динининг минтақадаги аҳамияти муҳокама қилинди


Бишкекда ўндан ортиқ давлатлардан келган диншунос олимлар Марказий Осиёда ислом тарихи ва бугунги куни муҳокама қилинган халқаро анжуманда иштирок этдилар.

Бишкекда халқаро анжуман ўтаётган бир пайтда Қозоғистонда 18 ёшли талаба Габит Курмонкул терроризмда айбланиб 12 йилга қамалди. Қирғизистонда эса Миллий хавфсизлик қўмитаси 7 одамни террорчиликда айблаб, қўлга олди.

Бишкекда ўтган анжуман чоғида мана шундай ҳодисаларнинг юз бериш сабаблари ҳам муҳокама этилди. Диншунос олимларга кўра, минтақада диний таълимнинг етарли даражада йўлга қўйилмагани ва ёшлар орасида илмсизликнинг кучайиши радикал гуруҳлар фаолиятининг ривожланишига туртки бўлмоқда.

- Энг аввало илм бериш зарур. Ёшларга нима дуруст бўлишини, нима ёмон эканини тушунтиришимиз керак. Илмга эга бўлган ёшлар ҳеч қачон радикал гуруҳларга қўшилиб қолмайди, -дейди Олмаотадаги Чўқон Валихонов номидаги Тарих ва этнология интститути ходими, академик Гулнара Мендикулова.

Турк парламенти депутати Мустафо Эрдем фикрича эса Марказий Осиёда маҳаллий халқ тарихи ва урф-одатлари билан уйғунлашган исломий қадриятлар ҳимоя қилиниши зарур.

- Бизни тинчсизлантираётган нарса-кўп ёшлар бошқа мамлакатларга бориб таълим олиб, фақат ўша ёқдан олган илмигагина таяниб фаолият кўрсатаётгани. Улар маҳаллий халқ маданиятига сингиб кетган Ҳанафий мазҳабига зид келувчи қадриятларни “ҳақиқий ислом мана шу” деб аҳолига тақдим этмоқда. Улар бу билан исломга фойда келтириш ўрнига зарар етказмоқда, - деди Мустафо Эрдем.

Айни пайтда минтақа ҳукуматлари бу йўналишда бошқачароқ тадбирларни кўрмоқдалар. Масалан, 25 октябрда Қозоғистонда диний ташкилотларни қайта давлат рўйхатига олиш иши якунланди. Мазкур жараён натижасида Қозоғистондаги диний ташкилотлар сони 30 фоизга қисқаргани хабар қилинди.

Қозоғистон муфтияти эса республикда исломнинг тарихий аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда Ҳанафий мазғабигина тарғиб қилиниши шартлигини билдирди.

Бундан аввал Тожикистонда ҳам Ҳанафий мазғабига давлат миқёсида алоҳида эътибор қаратилиши эълон қилинган.

Қирғизистонда ҳам бу каби таклифлар тез-тез янграб турибди. Бироқ ҳозирча амалий ишга ўтилгани йўқ.

Бишкекдаги “Дин, ҳуқуқ ва сиёсат” маркази директори Қодир Маликов Қирғизистон дин сиёсатини қайта кўриб чиқиши керак, деб ҳисоблайди:

- Яқин йилларда Қирғизистонда радикал гуруҳлар фаолияти кучаяди, деган фикрдаман. Бироқ Қозоғистон ва бошқа давлатларга нисбатан бизда вазият назорат остида.Бу гуруҳлар ортида учинчи кучлар турган бўлиши мумкин. Улар фақат радикал гуруҳларгагина эмас, мўътадил салафийларга ҳам ҳуқуқ-таротибот тузулмалари томонидан босимлар кўрсатилишидан манфаатдогрга ўхшаб турибди. Бунга жавоб қатори ҳуқуқ-тартибот тузилмалари уларга жиҳод эълон қилишга тайёр турибди. Бошқача айтганда, Қирғизистон ҳам Қозоғистон қўллаётган сиёсатдан фойдаланишини хоҳлашаяпти. Бироқ Қирғизистон Қозоғистоннинг бу хатосини такрорламаслиги керак, - дейди Қодир Маликов.
XS
SM
MD
LG