Линклар

Шошилинч хабар
26 декабр 2024, Тошкент вақти: 18:56

Ўзбек пахтасидан воз кечган ширкатлар сони юздан ошди


Қашқадарёда мактаб ўқувчилари далада пахта термоқда
Қашқадарёда мактаб ўқувчилари далада пахта термоқда

АҚШдаги болалар меҳнатига қарши курашувчи “RSN -Responsible Sourcing Network” ташкилоти ўзбек пахтасини ишлатишдан воз кечган ширкатлар сони юздан ошганини билдирди.

RSN вакилларига кўра, Америкадаги “JC Penny”, “American Eagle”, “Fruit of the Loom” каби кийим-кечак ширкатлари ҳамда Испаниянинг Zara бренди, миллионлаб болаларнинг мажбурий меҳнатини эксплуатация қилиш эвазига етиштирилган ўзбек пахтани ишлатишдан воз кечган сўнгги ширкатлардир.

- Ҳозир кўпгина кийим-кечак ширкатлари ўз махсулотларида мажбурий болалар меҳнати, қуллик эвазига етиштирилган пахта бўлишини хоҳлашмаяпти. Айнан шунинг учун ҳозирга қадар юздан ортиқ ширкат Ўзбекистонда болалар меҳнатига қарши акциямизга қўшилди, - деди Калифорниядаги RSN ташкилоти раҳбари Патрисия Юревитз Озодлик билан суҳбатда

Ҳозирда ўзбек пахтасидан воз кечган гуруҳлар рўйхатида 108 ширкат бўлиб, улар орасида машхур H&M, Gap, Walmart, ва шунингдек Gucci, Yves Saint Laurent каби олий брендлар ҳам бор.



Шунингдек, АҚШдаги Кийим ва пойафзал ишлаб чиқарувчилар ассоциацияси AAFA (American Apparel and Footwear Association (AAFA) ҳамда шу соҳани тамсил этувчи ширкатларнинг 75% дан кўпи ширкатлар ҳам бойкотга қўшилди.

- Миллионлаб болалар ва катталарни мажбурлаш эвазига етиштирилган ўзбек пахтасидан воз кечиш акциясига ҳозирда Швециянинг йирик IKEA ширкатининг ҳам қўшилишини кутаяпмиз, - дейди RSN раҳбари Патрисия Юревитз.

Бу йил Ўзбекистонда мактаб ўқувчиларини далага олиб чиққанлар жазоланиши эълон қилинган эса-да, айрим вилоятларда 5 ва 9-синф орасидаги мактаб ўқувчилари далага олиб чиқилгани кузатилди.

Шунингдек, давлат бюджетидан молияланадиган идора-ташкилотлар, тиббиёт муассасалари ходимлари, доктор ва ҳамширалар, ўқитувчилар, аскарлар, масжид имомлари, вазирлик ва банк ходимлари пахта теришга мажбурланди.

Вашингтондаги Cotton Campaign ташкилоти ҳисоб-китобларига кўра, бу йил Ўзбекистонда давлат ишчиларининг 16 фоизи пахта теримига жалб этилган.

Бу йилги пахта мавсумида Ўзбекистоннинг бир қанча вилоятларида бўлиб қайтган Cotton Campaign фаоли Мэттю Фишер-Дали далаларда болалар пахта тераётганини кўрганини айтган эди.

Лекин аввалги йилларгидан фарқли бу йил Ўзбекистон ҳукумати балоғатга етмаганларни пахтага олиб чиқмаслик ҳақида фармон чиқаргани сабаб мактаб ўқувчиларининг ёппасига пахтага сафарбар этилиши кузатилмади ва мактаблар ёпилмади.

RSN ташкилоти раҳбари Патрисия Юревитзнинг таъкидлашича, бу халқаро майдондаги бойкот акциясининг самарасидир.

- Лекин, бу Ўзбекистонда мажбурий меҳнат йўқ бўлди, дегани эмас. Болалар бу йил аввалги йилларга қараганда пахтага камроқ чиқарилгандир, мактаблар ёпилмагандир. Лекин ўқитувчилар, касалхона ходимлари, шунингдек 15-18 ёш оралиғидаги ўспиринлар пахта теришга мажбурланди. Лекин биз бу йил болалар қанчалик кўп ёда оз чиқарилганини ҳам билмаймиз. Сабаби халқаро меҳнат ташкилоти кузатувчилари Ўзбекистонга қўйилмаяпти, - дейди RSN ташкилоти раҳбари Патрисия Юревитз.

“RSN -Responsible Sourcing Network” ноҳукумат ташкилоти ҳамда болалар меҳнатига қарши курашувчи бошқа гуруҳлар жаҳонда ўзбек пахтасига қарши қаратилган кампанияни, токи Халқаро меҳнат ташкилоти (ILO), мамлакатда болалар ва катталарнинг пахта далаларидаги қуллигига барҳам берилганини тасдиқламагунича давом эттиришларини айтишмоқда.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:25 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG