Сурхондарёлик 38 ёшли Ёдгор ака Россиянинг Новосибирск шаҳрида тўрт йилдан буён меҳнат қилаяпти. Ёдгор ака яқинда Сурхондарёга қайтишни режалаштираётганини айтиб, Ўзбекистонда меҳнат муҳожирларини тиббий кўрикдан ўтказиш тартиблари билан қизиқди.
“Мен тўрт йилдан бери ҳали уйга борганим йўқ. Янги йил олди уйга кетишни мўлжаллаб турибман. Лекин яқинда эшитдимки, Россияда ишлаб борганларни Ўзбекистонда доктордан ўтказишаяпти экан. Бу мажбурийми? Кейин доктордан ўтиш учун қанча пул тўлаш керак? Агар бирор юқумли касаллик аниқланса, жазо берармиш деган гап ҳам эшитдим. Шунга ҳам аниқлик киритсангизлар”, дея илтимос билан мурожаат қилди сурхондарёлик Ёдгор ака.
Биз Ёдгор ака саволларига жавоб топиш мақсадида Сурхондарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига мурожаат қилдик.
Бошқарманинг исмини ошкор қилмаётганимиз мутахасисига кўра, хорижда ишлаб қайтган ўзбекистонликларни тиббий кўрикдан ўтказиш жараёни мутлақо ихтиёрий тарзда амалга оширилади.
- Мажбурий деган нарса йўқ. Ихтиëрий. Мажбурлаб ўтказиш деган нарса йўқ. Келган вақтда биз унинг оила аъзоларига, ўзига тушунтириш ўтказамиз. Жойлардаги қишлоқ врачлик пунктларимизнинг шифокорлари, ҳамширалари томонидан уларга профилактик иш олиб бориб, ўшалар келгандан кейин оиласи билан бирга қўшилиб кетишидан олдин тиббий кўрикдан ўтсин деб ҳаммасига тавсия қиламиз. Нима бўлса ҳам республикамиз ҳудудидан чиқиб кетган фуқаромизнинг ўзига Худо инсофни бериб, “Мана мен бориб келдим. Энди оиламга қўшилишим учун ўзим тиббий кўрикдан ўтсам, бирор касаллик юқтириб келмабманми” деб ҳар бир фуқаронинг ўзи ўйлаши керак. Уни ҳеч ким зўрлаб тиббий кўрикдан ўтказилсин деган жойи йўқ, дейди суҳбатдош.
Мутахасисга кўра, меҳнат муҳожирлигидан қайтган фуқаролар тиббий кўрикдан ўтиш истагини билдирса, ўзи яшаётган қишлоқдаги врачлик пуктларида текширувдан ўтиши мумкин.
- Республикамиз ҳудудидан ташқарида ишлаб келган ҳар бир фуқаромиз ўзи яшаб турган жойдаги қишлоқ врачлик пунктларига мурожаат этса, ўша ерда қишлоқ врачлик пунктимизнинг умумий амалиëт шифокорлари томонидан тиббий кўрик ўтказилади. Қишлоқ врачлик пунктларида беш турдаги анализлар қилиш имкониятига эга. Бу гемоглабин, глюкоза, қондаги қанд миқдори аниқланади, сийдик аниқланади, дейди мутахасис.
Суҳбатдошнинг айтишича, агар фуқаро ихтиёрий равишда ОИТВ ёки ОИТС бўйича текширувдан ўтиш истагини билдирса, у туман марказларидаги шифохоналарга мурожаат қилиши мумкин.
Сурхондраё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мутахасисига кўра, агар чет элда ишлаб келган фуқарода бирор юқумли касаллик аниқланса, унга нисбатан ҳеч қандай жазо чораси кўзда тутилмаган. “Аксинча фуқаронинг даволаниши учун махсус шифохоналарга йўлланма берилади” дейди тиббий мутахасис.
- Врач агар фуқарода бирор-бир юқумли касалликларга гумон қилса, тумандаги кўп тармоқли марказий поликлиника мутахассисларига юборади. Тегишли врачга юборади, ўша врачдан маслаҳатини олиб, тиббий кўрикдан ўтиб, ҳаммасини, агар керак бўладиган бўлса, ҳақиқатан ҳам касаллиги аниқланса, диспансер назоратига олиб, соғломлаштириш режасини тузиб, даволаш чораларини бошлайди ҳамда псиохологик ëрдам кўрсатади психиатрларимиз. Ўша ерда тиббий кўрикдан ўтади. Кўп тармоқли марказий поликлиникага боргандан кейин керакли барча мутахассислардан ўтади. Қиз болалар бўлса гинекологдан ҳам ўтади. Тўлиқ текширувдан ўтади. Агар у ерда ҳам етарли даражада лаборатория текширувлари ëки ихтисослашган ëрдамга муҳтож бўладиган бўлса, унда вилоятга ихтисослашган диспансерларга жўнатилади, дейди суҳбатдош.
Тиббий мутахасиснинг айтишича, чет элда ишлаб қайтган фуқароларнинг тиббий кўрикдан ўтиши бепул ҳисобланади.
- Бизда қишлоқ врачлик пунктлари кафолатланган бепул тиббий хизмат кўрсатади. Туман тиббиëт бирлашмасида ҳам бепул. Вилоятга келсак, бу ерда муассасанинг турига қараб. Аралаш молиялаштиришга ўтказганларга, имтиëзи йўқ шифохоналарда даволаниши керак бўлса, бу энди пуллик, дейди суҳбатдош.
Хорижда ишлаб қайтган фуқаролар орасида турли хил касалликларни юқтириб қайтиш ҳолатлари кўпаётганини таъкидлаган сурхондарёлик тиббий мутахасис кўрикдан ўтишнинг фақат фойдали эканини айтади.
- Биринчидан улар, сил касалликларини юқтириб келаяпти. Кейин СПИД, сўзак, заҳм каби жинсий касалликлар юқтириб келишаяпти. У ерда нотартиб жинсий алоқа қилиш орқали ортираяпти бу касалликларни. Кейин организм зўриққанидан келиб чиқадиган кўплаб касалликлар бор уларда. Ошқозон овқат ҳазм қилиш касалликлари билан келаяпти кўпчилиги, чунки овқат ўз вақтида ейилмайди. Кейин улар нам шароитларда ишлагани учун нафас олиш касалликларини ҳам ортириб келаяпти. Лекин деярли барчаси қайтгач, ўз хоҳишим билан тиббий кўрикдан ўтай демайди, дейди Сурхондарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мутахасиси.
Хориждан қайтган мардикорларни тиббий кўрикдан ўтказиш амалиёти 2008 йилдан буён қўлланилмоқда.
Ўзбекистон ҳукумати “Одам савдосига қарши кураш тўғрисида”ги ва “Аҳоли миграцияси тўғрисида”ги қонунларни қабул қилгач, миллий дастур ишлаб чиқилиб, жойларда реабилитация марказларии ташкил қилинди ҳамда муҳожирликдан қайтганларни тиббий кўрикдан ўтказиш амалиёти жорий қилинди.
Азиз муштарий агар сизнинг бугунги саволга муқобил жавобларингиз бўлса, ёки ўз тажрибангизда синалган ҳолатлар билан Озодлик олган жавобларни тўлдира олсангиз, ўз фикр-мулоҳазаларингизни шарҳ сифатида қолдиришингизни сўраймиз.
Шунингдек, яна қайси саволларга жавоб топишни истайсиз, OzodJavobга мурожаат қилинг.
Саволларингизни скайп орқали Оzodskype ëки ErkinMikrofon га йўллашингиз мумкин.
Шунингдек, телефон орқали +420 602 612 713 ва +420 221 123 381 рақамларига қўнғироқ қилиб, саволларингизни беришингиз мумкин.