Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 06:27

Оҳангаронда ахлатдан гумус тайёрлайдиган завод қурилади


Осиё Тараққиёт банки лойиҳаси асосида Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани Янги ҳаёт жамоа хўжалигида чиқиндилардан гумус ишлаб чиқариш заводини қуриш режалаштирилган.


Янги завод учун 100 гектар ер ажратилади

Чиқиндиларни қайта ишлаш заводини қуриш учун Янги ҳаёт жамоа хўжалиги ҳудудидан 100 гектар ер майдони ажратилиши режалаштирилган.


“Тошмахсустранс” ташкилоти чиқиндиларни қайта ишлаш бўлимининг исмини ошкор қилмаётганимиз ходимига кўра, янги заводда чиқиндилардан гумус ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

- Биогаз-гумус ишлаб чиқилади. Гумус чиқиндини чириганини гўнгга ўхшатиб, переработка қилинадида. Гумус қилиб чиқаришади. Фермерларга реализация қилишади кейин. Бунда чиқинди ерга кўмилмайди. Аҳолидан йиғилган чиқинди заводга олиб келинади, переработка қилишади улар. Осиë тараққиëт банки пул бераяпти. Ҳозирча шу проектнинг устида ишлашаяпти шаҳар ҳокимияти билан биргаликда. Агарда ер ажратилса, улар келиб ишлашади, деди суҳбатдош.



“Тошмахсустранс” ташкилотининг Озодлик мухбири суҳбатлашган бошқа бир мутахассиси ҳозирча ушбу лойиҳа якунига етмаганини айтди.

- Осиë тараққиëт банки Тошкентга мутахасисларни чақирган. Немислар бор, америкаликлар бор. Янги Зеландиядан бор, Филиппиндан бор. Ўзининг направлениеси бўйича биттадан специалист келган. Машина бўйича битта специалист келган, экология бўйича битта специалист келган, ерлар бўйича битта специалист келган. Ҳаммаси проект қилишаяпти ҳозир. Ҳали точно ничего неизвестно. Бизлар лойиҳа бўйича таклифлар берганмиз. Шулар бўйича ишлаяпти ҳозир улар, деди мутахасис.



Янги завод учун ОТБ 400 миллион доллар ажратади

UzDaily.uz сайти маълумотига кўра, Осиё Тараққиёт банки (ОТБ)нинг чиқиндилар учун мўлжалланган лойиҳаси умумий ҳажми 480 миллион долларни ташкил қилади.

Осиё Тараққиёт банки лойиҳа учун 400 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратади, қолганини эса Ўзбекистон ҳукумати тўлайди.

“Тошмахсустранс” ташкилотининг мутахасисларига кўра, чиқиндиларни қайта ишлаш заводини қуриш мазкур лойиҳанинг бир қисми, холос.

Лойиҳага кўра, Тошкент, Қўқон, Гулистон шаҳарлари, Наманган, Самарқанд, Бухоро, Андижон, Хоразм, Навоий вилоятларида чиқинди тўплаш учун янги майдончалар қурилади ва улар қўриқчилар билан таъминланади.

Шунингдек, чиқинди йиғадиган машиналар парки ва ускуналарини ҳам янгилаш режалаштирилган.


Тошкентда чиқинди йиғиш механизми

Тошкент шаҳрининг биргина Чилонзор туманидан бир кунда 210-220 тонна чиқинди йиғилади.

“Тошмахсустранс”нинг Чилонзор бўлими ишчилари туман маҳаллаларидан йиғилган чиқиндини шаҳарнинг Яккасарой туманидаги махсус жойга тўплайди.

Шаҳарнинг бошқа туманларидан йиғилган чиқиндилар ҳам Яккасарой туманига келтирилади. Кейин эса махсус машиналарга ортилиб, Тошкент вилоятининг Оҳангарон, Олмалиқ ва Янгийўл туманларидаги чиқиндиларни кўмиш учун махсус ажратилган жойларга олиб борилади.

“Тошмахсустранс” ташкилотининг Оҳангарон туманидаги ўзини таништирмаган ходимига кўра, Тошкент вилоятининг учта жойига етказилган чиқиндилар сараланиб, кейин тупроққа кўмилади.

- Мусор ичидаги баклашка, салафан ҳаммаси қўлдан ўтади у ерда. Ўша ерда ўзи шу хусусий тадбиркорлар бор. Ўша ерда ўзининг ишчилари бор. Шуни сортировка қилиб, кейин чиқиндини кўмади. Бизлар шундай иккала нимани ағдариб, булдозер билан текислаб, ҳар икки метрдан кейин рекултивация қилиб, бошқатдан яна шу ишни давом эттираяпти. Ўзи 59 гектар еримиз бор. Ҳозирги кунда озгина еримиз қолган. Ярим гектарча еримиз қолган. Осиë тараққиëт банки чет эл сармояси билан ўша ердан яна 30 гектар ер ажратмоқчи, дейди суҳбатдош.


Ўзбекистонда чиқиндини хусусий ширкатлар қайта ишлаяпти


Ўзбекистонда чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича йирик завод шу пайтгача қурилмаган.

Лекин хусусий тадбиркорлар чиқиндиларни саралаб олиб, уни қайта ишлаш бўйича шуғулланиб келаяпти.

“Тошмахсустранс” ташкилоти ходимига кўра, кейинги пайтда чиқиндини қайта ишлаш билан шуғулланувчи хусусий фирмалар сони кўпаймоқда.

- Пластмасни қабул қилади. Ўрнига яна идиш, чиройли нарсалар ишлаб чиқарилаяпти. Полиэтилен ишлаб чиқарилаяпти, трубалар ишлаб чиқарилаяпти. Черепицалар қилинаяпти. Ҳаммасини ўз корхоналари бор частний предпринимателлар қилаяпти, дейди суҳбатдош.


Расмий маълумотларга кўра, ҳозир мамлакат бўйлаб бир йилда 35 миллион тоннага яқин маиший чиқинди йиғилади.



Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:50 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG