Марказий Осиё сафарини Кэтрин Эштон Бишкекдан бошлади. У бу ерда минтақанинг беш давлати ташқи ишлар вазирликлари вакиллари учрашувида иштирок этди. Европа Иттифоқининг минтақа мамлакатлари билан муносабатларига бағишланган бу анжуманда Тожикистон, Қозоғистон ва Қирғизистон ташқи ишлар вазирлари, Ўзбекистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирларининг биринчи ўринбосарлари иштирок этди.
Мазкур учрашувдан сўнг Кэтрин Эштон ва Қирғизистон ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев журналистлар билан учрашиб, иккитагина саволга жавоб беришди.
-Биз маориф, жамиятда аёлларнинг роли, қонун устиворлиги, экология, сув, хавфсизлик ва энергетика мавзуларини кенг спектрда муҳокама қилдик, -дейиш билан чекланди Кэтрин Эштон хоним.
Қирғизистон ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаев эса учрашув чоғида Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинганини таъкидлаган ҳолда, мана буларни айтди:
-1996 йилдан то шу кунга қадар Европа Иттифоқи Қирғизистонга 450 миллион евродан кўпроқ моддий ёрдам кўрсатди. Ҳозирги пайтда ҳам Европа Иттифоқи бизни қўллаб-қувватлашга тайёр эканини билдирмоқда, -деди Эрлан Абдилдаев.
Қирғизистонлик ҳуқуқ ҳимоячилари ва фуқаролик жамияти Кэтрон Эштон сафари чоғида инсон ҳуқуқлари муаммоларини, жумладан, Ўш қирғинида айбланиб умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган ҳуқуқ фаоли Азимжон Асқаров масаласини кўтаришини кутган эди. Европа Иттифоқи расмийсининг Марказий Осиё сафари арафасида бир қатор халқаро ҳуқуқ ҳимояси ташкилотлари Азимжон Асқаров масаласида баёнотлар тарқатган, баёнотларда “Қирғизистон ҳукумати соҳта айбловлар билан айбланиб бир умрга озодликдан маҳрум қилинган Асқаровни қамоқдан озод қилишга чақирилган” эди. Бироқ бу мавзу матбуот анжумани чоғида тилга олингани йўқ.
Кэтрин Эштон хоним Бишкекда президент Алмазбек Атамбаев билан учрашгач Тошкентга йўл олиши кутилмоқда.
Ташриф чоғида Кэтрин Эштон мамлакат президенти Ислом Каримов ва ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашиб, икки томонлама алоқалар юзасидан музокаралар ўтказиши режаланган.
Ўзбекистонга сафари арафасида Ҳюман Райтс Уотч халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти Кэтрин Эштонга мурожаат қилиб, уни расмий Тошкентдан мамлакат қамоқхоналаридаги сиёсий маҳбусларнинг озод қилинишини талаб этишга чақирган.