Германиядаги Sturm Box-Promotion клуби профессионал бокснинг WBA таснифида энг оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Руслан Чагаев шахсий сабаблар туфайли 1 декабр кунига режаланган жангига келолмаслигини очиқлади.
Руслан Чагаевнинг айнан қайси сабаб боис жангдан воз кечгани ноаниқ қолмоқда.
Ўзбекистонлик донгдор боксчининг қитъалараро чемпионлик камари учун германиялик янги рақиби Ёқуб Соғломга қарши рингга тушиши кутилаётганди.
Чагаев Ёқуб Соғлом билан жанг қилишини ўз веб саҳифасида эълон қилган эди.
Ўтган ҳафта Руслан Чагаев 1 декабр куни Дюсселдорфда уюштирилаётган бокс шоуси доирасида кубалик оғир вазндаги боксчи Майк Пересга (18-0, 12 КО) қарши рингга тушиши эълон қилган эди.
Бироқ 25 ноябр куни Чагаев-Перес жанги қолдирилгани хабар қилинган эди.