Қайтишга чипта сотилмаëтгани ҳақида Тошкент¸ Андижон ва Гулистондаги “Ўзбекистон темир йўллари” ширкатига қарашли чиптахона сотувчилари Озодликка маълум қилди.
Чипта сотувчиларнинг айтишича, Ўзбекистондан Россияга кетаётган йўловчиларга фақат бориш учун билет сотилади.
Қайтиш чиптасини эса йўловчилар мамлакат ташқарисида сотиб олишларига тўғри келади, деди “Ўзбекистон темир йўллари” чиптахоналарининг бир нечта сотувчиси Озодликка.
Темир йўл чиптаси сотадиган Тошкентдаги “Intur” ширкатининг ўз исми айтилишини истамаган ходимига кўра¸ чипталарни фақат бир тарафга сотиш борасида “Ўзбекистон темир йўллари” ширкатидан телефонограмма олинган.
Суҳбатдошга кўра¸ бу тартиб вақтинча бўлиб¸ 8 декабрдан то 2012 йил охиригача амалда бўлади.
“Intur” вакилига кўра¸ бу чеклов ногиронлар ва “Ўзбекистон темир йўллари” ходимларига қўлланилмайди.
Озодлик мухбири бу борада изоҳ сўраб “Ўзбекистон темир йўллари” ширкатига қўнғироқ қилди.
Ўзини таништирмаган ва йўловчилар ташиш бошқармасида ишлашини айтган мулозим қайтиш билети одатда 45 кун олдин буюртма қилинишини тушунтирди.
Суҳбатдош яна ҳам аниқроқ маълумотни “Ўзбекистон темир йўллари” ширкати матбуот вакили Сувонқул Рустамовдан олишимиз мумкинлигини айтди.
Матбуот вакили Сувонқул Рустамов эса йил охиригача қўйилган чеклов амалдаги чипта сотиш тартибига зид эмаслигини айтиб гапни калта қилди.
Айни пайтда суҳбатдош Россияга бораëтган йўловчилар Саратов¸ Москва ëки Санкт-Петербургдаги темир йўл чиптахоналаридан қайтиш билетларини бемалол олиш мумкинлигини ҳам таъкидлади.
- Ҳозир Россияда ишлаëтган ўзбеклар ëппасига уйга кетяпти. Янги йил кутишга. Шунинг учун билет нархи кўтарилиб кетган. Ўзбекистонда қайтиш билет олсангиз ютасиз. Фарқ 2 минг Россия рубли ëки тахминан 100 доллар.
Суҳбатдошга кўра, “Ўзбекистон темир йўллари”нинг қайтиш чиптаси сотмаëтгани ўзбек меҳнат муҳожирлари учун навбатдаги мушкулотдан бошқа нарса эмас:
- Жабр бу жабр. Ўша пулни иқтисод қиламан деб одамлар автобусда уйга кетмоқда. Яқинда бир танишим автобусда кетди. Роса қийналибди. Оëқлари шишиб кетибди. Энди қиммат бўлса ҳам қайтиш билетни шу ерни ўзида олиб поздда кетаман¸ дейди Россияда ишлаëтган андижонлик Азизбек.
Нашрга кўра, “Ўзбекистон темир йўллари” Давлат ҳиссадорлик ширкати “Российские железные дороги” ширкатидан қарздор бўлиб қолгани боис шундай чекловни жорий қилган.
Бу чеклов 8 декабрдан то 2012 йил охиригача амалда бўлиши билдирилди.
Агар 2013 йилда ҳам қарз масаласи ҳал бўлмаса, бу чекловнинг янада узайиш эҳтимоли мавжуд.
Чипта сотувчиларнинг айтишича, Ўзбекистондан Россияга кетаётган йўловчиларга фақат бориш учун билет сотилади.
Қайтиш чиптасини эса йўловчилар мамлакат ташқарисида сотиб олишларига тўғри келади, деди “Ўзбекистон темир йўллари” чиптахоналарининг бир нечта сотувчиси Озодликка.
Темир йўл чиптаси сотадиган Тошкентдаги “Intur” ширкатининг ўз исми айтилишини истамаган ходимига кўра¸ чипталарни фақат бир тарафга сотиш борасида “Ўзбекистон темир йўллари” ширкатидан телефонограмма олинган.
Суҳбатдошга кўра¸ бу тартиб вақтинча бўлиб¸ 8 декабрдан то 2012 йил охиригача амалда бўлади.
“Intur” вакилига кўра¸ бу чеклов ногиронлар ва “Ўзбекистон темир йўллари” ходимларига қўлланилмайди.
Озодлик мухбири бу борада изоҳ сўраб “Ўзбекистон темир йўллари” ширкатига қўнғироқ қилди.
Ўзини таништирмаган ва йўловчилар ташиш бошқармасида ишлашини айтган мулозим қайтиш билети одатда 45 кун олдин буюртма қилинишини тушунтирди.
Суҳбатдош яна ҳам аниқроқ маълумотни “Ўзбекистон темир йўллари” ширкати матбуот вакили Сувонқул Рустамовдан олишимиз мумкинлигини айтди.
Матбуот вакили Сувонқул Рустамов эса йил охиригача қўйилган чеклов амалдаги чипта сотиш тартибига зид эмаслигини айтиб гапни калта қилди.
Айни пайтда суҳбатдош Россияга бораëтган йўловчилар Саратов¸ Москва ëки Санкт-Петербургдаги темир йўл чиптахоналаридан қайтиш билетларини бемалол олиш мумкинлигини ҳам таъкидлади.
Фарқ 100 АҚШ доллари
Россияда мардикорлик қилаëтган андижонлик 25 яшар Азизбекнинг Озодликка айтишича¸ қайтиш чиптасини Ўзбекистон ташқарисида олсангиз 100 АҚШ доллари ютқизасиз:- Ҳозир Россияда ишлаëтган ўзбеклар ëппасига уйга кетяпти. Янги йил кутишга. Шунинг учун билет нархи кўтарилиб кетган. Ўзбекистонда қайтиш билет олсангиз ютасиз. Фарқ 2 минг Россия рубли ëки тахминан 100 доллар.
Суҳбатдошга кўра, “Ўзбекистон темир йўллари”нинг қайтиш чиптаси сотмаëтгани ўзбек меҳнат муҳожирлари учун навбатдаги мушкулотдан бошқа нарса эмас:
- Жабр бу жабр. Ўша пулни иқтисод қиламан деб одамлар автобусда уйга кетмоқда. Яқинда бир танишим автобусда кетди. Роса қийналибди. Оëқлари шишиб кетибди. Энди қиммат бўлса ҳам қайтиш билетни шу ерни ўзида олиб поздда кетаман¸ дейди Россияда ишлаëтган андижонлик Азизбек.
Қарздор ширкат
“Ўзбекистон темир йўллари”нинг Россиядан қайтиш чипталари сотилмаëтгани сабабини Подробно.уз интернет нашри изоҳлади.Нашрга кўра, “Ўзбекистон темир йўллари” Давлат ҳиссадорлик ширкати “Российские железные дороги” ширкатидан қарздор бўлиб қолгани боис шундай чекловни жорий қилган.