Линклар

Шошилинч хабар
28 ноябр 2024, Тошкент вақти: 22:47

Хорижда хотиним бор, Ўзбекистонда ҳам уйлансам бўладими?


Ўзбекистонда бир пайтнинг ўзида иккита никоҳда бўлиш қонунан тақиқланган.
Ўзбекистонда бир пайтнинг ўзида иккита никоҳда бўлиш қонунан тақиқланган.

OzodJavobга Skype орқали мурожаат қилган тошкентлик Шокир исмли муштарий қўшхотинлик масаласи билан қизиқди. Муштариймизнинг "хорижлик хотиним устига Ўзбекистондан ҳам уйлансам бўладими?", деган саволига ФҲДЁ ходимлари қатъий "Йўқ" деган жавобни беришди.


Шокирнинг ёзишича, чет элда қонуний равишда уйланган (қаерда яшашини ёзмаган-таҳр.). У энди Ўзбекистонда ҳам уйланиш нияти борлигини айтиб, бунинг йўл-йўриғини суриштирган.

“Хорижда яшаяпман. Чет эллик хотиним бор. Қонуний равишда уйланганман. Лекин бу ерда паспортга ЗАГС печати босилмас экан. Қонуний уйланган бўлсам ҳам, паспортим “тоза”. Ўзбекистондан ўзбек қизига ҳам уйланмоқчиман. У билан қонуний никоҳдан ўтсам бўладими? Илтимос шуни ўрганиб беринг”,- дея ёзган Шокир.

OzodJavobга шунга ўхшаш яна бир қанча мурожаатлар бўлгани боис, айни саволга жавоб изладик.



Тошкент шаҳридаги Фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) бўлимларидан бирининг исмини ошкор қилмаётганимиз ходимига кўра, Ўзбекистон қонунларида бу каби ҳолат қўшхотинлик ҳисобланиб, қонун буни тақиқлайди.

- Ўзбекистон Республикаси "Оила" кодексининг 16-моддаси бор. У ерда айтилганки, никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар эр ëки хотин бошқа бир никоҳда туриб, иккинчи никоҳдан ўтиши мумкин эмас. Лоақал биттаси рўйхатга олинган бошқа никоҳда турган шахслар ўртасида никоҳга монелик қилади деяпти. Никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатлар моддаси бу,- дейди ФҲДЁ бўлими ходими.

Бир пайтнинг ўзида биттадан зиёд никоҳни тақиқлаган Ўзбекистон қонунларида бу ҳолатни содир қилган шахслар учун жавобгарлик ҳам белгиланган бўлиб, фуқаро маҳкамага тортилади.

“Оила” кодексининг 50-моддасида қайд қилинишича, бошқа никоҳда бўлгани ҳолда яна никоҳдан ўтган шахснинг никоҳи суд қарорига кўра, ҳақиқий эмас деб топилади.


- Бизларда никоҳга кириш ҳақида 25-илова бор. Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган ариза. Аризада ëзиб қўйибди. Ўша "монелик қиладиган ҳолатларни яширганлик учун жавобгарлик ҳақида огоҳлантирилдик" деган жойи бор. Яъни агар ҳақиқатан бир томон никоҳни яширган бўлса, иккинчи томон суд тартибида ўша тузилган никоҳни ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида судга беришга ҳаққи бор. Яширганлиги жавобгарликка тортилади. Никоҳ ҳақиқий эмас деб топилади. Чет элда никоҳдан ўтиб келган, Тошкентда яна никоҳ қураяпти. Чет элда ўтиб келган никоҳини яширган ҳолатда ариза тўлдираяпти. Аризада айтиб қўйибди. “Никоҳга кириш тартиби, шартлари билан танишмиз. Никоҳ тузишга монелик қиладиган ҳолатларни яширганлик учун жавобгарлик ҳақида огоҳлантирилдик” деган жойи бор. Огоҳлантирилдик деб туриб бу давлатни алдашга киради. Бунинг учун Тошкентдаги никоҳи бекор қилинади, судга берилган тартибда,- дейди Тошкент шаҳридаги ФҲДЁ бўлимларидан бирининг исмини ошкор қилмаётганимиз ходими.

“Оила” кодексининг 50-моддасига кўра, суд никоҳни ҳақиқий эмас деб топгач, фуқаронинг паспортига махсус белги қўйилади.

Айни пайтда, ФҲДЁ ходимининг айтишича, қонунга кўра, никоҳини яширган ҳолда иккинчи марта никоҳ қурган шахсга нисбатан бошқа маъмурий жазо кўзда тутилмаган.

“Оила” кодексининг 56-моддасида ёзилишича, “Никоҳнинг ҳақиқий эмас деб топилиши шундай никоҳдан туғилган ёки никоҳ ҳақиқий эмас деб топилган кундан кейин уч юз кун ичида туғилган болаларнинг ҳуқуқларига таъсир этмайди”.

Азиз муштарий агар сизнинг бугунги саволга муқобил жавобларингиз бўлса, ёки ўз тажрибангизда синалган ҳолатлар билан Озодлик олган жавобларни тўлдира олсангиз, ўз фикр-мулоҳазаларингизни шарҳ сифатида қолдиришингизни сўраймиз.

Шунингдек, яна қайси саволларга жавоб топишни истайсиз, OzodJavobга мурожаат қилинг.

Саволларингизни скайп орқали Оzodskype ëки ErkinMikrofon га йўллашингиз мумкин.

Шунингдек, телефон орқали +420 602 612 713 ва +420 221 123 381 рақамларига қўнғироқ қилиб, саволларингизни беришингиз мумкин.


Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:55 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG