Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Такаёнғоқ қишлоғидан Озодликка боғланган тингловчи қалин қор ёғиб, қишлоққа элтувчи йўллар ёпилгани, аҳоли туман марказидан узилиб, чироқсиз уйларида йўл очилишини кутиб ўтирганидан сўзлади.
Такаёнғоқ қишлоғининг исмини ошкор қилмаётганимиз яшовчисига кўра, куни кеча ёққан қалин қор боис Ўзбекистоннинг Қозоғистон ва Қирғизистон билан чегараолди ҳудудида жойлашган бу қишлоққа туташган йўллар ёпилиб қолган.
- Ҳозир асосий муаммо йўл бўлиб қолди. Қор тозалайдиган машина йўқ, МЧС деган хизмат йўқ биз тарафларда. Шу уч кунгача йўл ёпилиб қолади шунақа қор тушганда, дейди Озодликнинг "Эркин микрофон"ига боғланган такаёнғоқлик тингловчи.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистоннинг аксар вилоятларида кузатилгани каби Такаёнғоқда ҳам чироқ йўқ.
- Қишлоқда бизда газ йўғу, чироқни ҳам ҳоҳлаганда беришади, ҳоҳлаганда узишади. Лекин ҳар ойлигимиздан, пенсиядан чироқ учун сўраб ўтирмасдан ҳақ уриб қолади, дея нолиди бу суҳбатдош.
Такаёнғоқ қишлоғида жами 80 та хонадон бор ва унда 500 атрофида аҳоли истиқомат қилади. Қишлоқ болаларига битта мактаб очилган.
- 120 тача ўқувчи бор. Мактаб ҳам қишда яхши исимайди. Отоплениянинг охирги трубаларига бориб, сув совиб кетади, хоналарам совийди, деди Озодлик тингловчиси.
Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида жойлашган Такаёнғоқ каби кичкина қишлоқларга давлат томонидан йўлга қўйилган жамоат транспорти қатнови тўхтаб қолганига кўп бўлган.
Хусусан, Такаёнғоққа шу кунларда аҳоли ўз автомобилларида қатнайди. Қалин қор тушадиган қиш кунларида эса фақатгина "Жип" ёки "Нива" русумидаги автомобиллар билан қишлоққа бориш мумкин.
Озодликка боғланган тингловчига кўра, тоғликлар оғир шароит боис ҳам қиш ғамини кузда ейди, яъни қишлик емакни куздаёқ тоққа ташиб олади.
Қуйида "Эркин микрофон"га боғланган такаёнғоқлик тингловчи билан суҳбатни тўлиқ тинглашингиз мумкин.