Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 20:35

Обид қорига суиқасд қилганлар қачон жазоланади?


Бу сурат Швеция жамоатчилик телевидениеси Озодликка тақдим қилган "TeliaSonera ва Диктаторнинг қизи" номли ҳужжатли филмдан олинди.
Бу сурат Швеция жамоатчилик телевидениеси Озодликка тақдим қилган "TeliaSonera ва Диктаторнинг қизи" номли ҳужжатли филмдан олинди.
Шу савол билан 22 февралда Швеция ҳукумати биноси ёнига йиғилишни режалаган ўзбекистонлик мусулмонлар ва мухолифат фаоллари яна Швеция, Россия ҳамда Ўзбекистон ҳукуматларига суиқасд ижрочиларини ошкор қилиш, жазолаш талаби билан юзланиш ниятида.


"Швед расмийлари Юрий Жуковский ҳақида сукут сақлаяпти"

Дунёнинг 8 давлати, жумладан Швеция, Дания, Буюк Британия, Голландия, АҚШда истиқомат қилаётган ўзбекистонлик мусулмонлар ва мухолифат фаоллари 2013 йилнинг 22 февралида маҳаллий вақт билан кундуз соат 2 да икки соатлик пикет ўтказишга ҳозирлик кўрмоқдалар.

Ўтган йилнинг 22 февралида таниқли ўзбек уламоси Обид қори Назаров Швециянинг Стромсунд шаҳарчасидаги уйи подездида отиб кетилган эди.

Обидхон қори ўшандан буён Швециядаги касалхоналардан бирида комада ётибди.

Ҳодисадан бир соат ўтар-ўтмас жиноятчиларнинг изига тушганини айтган Швеция полицияси ҳамда хавфсизлик хизмати суиқасдни содир этган эҳтимолий жинотячи, унинг эҳтимолий ҳамкорлари, уларнинг исми ва суиқасдга оид бошқа тафсилотлар маълум бўлганини билдирган эди.

Аммо, эҳтимолий жиноятчи, деб эълон қилинган ҳамда Россияда қўлга олингани айтилган Юрий Жуковскийнинг кейинги тақдири ҳақида жиноят терговига масъул ташкилотлар ва ҳукуматлар сукут сақламоқда.


"Адолат сиёсий манфаатлар қурбонига айланмасин!"

Шу тариқа, 22 феврал куни пикетга чиқишни режа қилаётган ўзбекистонликлар қўйидаги талабларни илгари суришга ҳозирлик кўрмоқда:

- Имом Обидхон Назаров ҳаётига қилинган суиқасд жиддий текширилсин!
- Жиноятчилар қўлга олинсин ва жазолансин!
- Бу ишда адолат сиёсий манфаатлар қурбонига айланмасин!
- Швед ҳукумати сиёсий қочқинларнинг хавфсизлигини таъминласин!

"Бу ишда адолат қарор топишига бефарқ бўлмаган барча журналистлардан воқеани ОАВда ёритишни илтимос қиламиз", дейилди ушбу пикет ҳақидани хабарни тарқатган Islomovozi.com сайтида.


"Пикет билан чекланмаймиз!"

Пикет ташкилотчиларидан бири бўлган Аҳмаджон Валиев Обид қори Назаровга уюштирилган суиқасдга оид бугунгача йиғилган маълумотларга эга бўлгани ҳолида сукут сақлаётган Швеция ҳуқуқ-тартибот идораларига нисбатан эътироз туғила бошлагани ҳақида гапирди.

- Асосий гумонланувчи Юрий Жуковскийнинг Россияда қамоққа олингани ҳақидаги хабарлар оммавий ахборот воситаларида чиққанига қарамай, швед расмий идоралари бу тўғрида сукут сақлаб келаяпти, деди, жумладан Аҳмаджон Валиев.

Унинг сўзларига кўра, икки соатга мўлжалланган пикет ўтказилганидан сўнг конкрет талаблар битилган мактублар расмий равишда суиқасднинг терговига алоқадор бўлган мутасаддилар, жамоат ташкилотлари ва пикет ўтказилган давлатлардаги ҳукумат расмийларига оммавий равишда топширилади.

- Кейин эса жавобларни кутамиз ва унга қараб яна фаолиятни давом эттирамиз, деди Аҳмаджон Валиев.


Қуйида Аҳмаджон Валиев билан суҳбатни тўлиқ тинглашингиз мумкин.
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:42 0:00
Бевосита линк


"Дадамнинг хавфсизлигига таҳдид ҳануз сақланмоқда"

Шу кунларда комада ётган Обид қори Назаровнинг ёнига киришга рухсат берилган оила-аъзоларидан бири - ўғли Довудхон қори Назаров уламонинг аҳволига оид бирор жиддий янгилик йўқлигини айтмоқда.

- Аҳволлари ўша-ўша. Ҳавфсизлигига таҳдид ҳануз кучли сақланиб қолаётгани боис ҳали ҳам маълумот бермаслик бизга қаттиқ тавсия қилинган. Биз тез орада ўзларининг соғайиб кетишига ва бу иш ҳақида ўзлари гапириб беришларига умид қиляпмиз, деди Довудхон.

Яқинда Швеция жамоатчилик телевидениеси орқали намойиш қилинган "TeliaSonera ва Диктаторнинг қизи" номли ҳужжатли филмда шу кунга қадар жамоатчиликка кўрсатилмай келаётган Обидхон қорининг касалхонада ётгани акс этган тасвирлар берилган эди.

Уламонинг тиббий аппарат уланган қўллари, касалхонадаги ётоққа ётқизилган жисми ва ёнида ўтирган ўғли акс этган тасвирлар 2012 йилнинг 22 февралидан кейин Обид қорига оид пайдо бўлган илк тасвир бўлди.

Муҳими, бу тасвирларда уламонинг орқа миядан ўқ теккани айтилган бош қисми кўрсатилмади.

- У ерда ётган, у кўрсатилган шахс дадамлар бўладилар. Оғир жароҳат етказилгани боис ҳали ҳам ўзларига келмадилар, дейди Довудхон.


Қуйида Довудхон билан суҳбатни тўлиқ тинглашингиз мумкин.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:40 0:00
Бевосита линк


Бир йил ичида уламони кўришга рухсат олган ягона ОАВ

Ҳозирга қадар касалхонага кириш ва комада ётган Обид қори Назаровни кўриш ҳамда тасвирга олишга муваффақ бўлган ёки бунга рухсат берилган ягона оммавий ахборот воситаси — Швеция жамоатчилик телевидениеси бўлмоқда.

Телевидение журналистлари ҳозирлаган "TeliaSonera ва Диктаторнинг қизи" номли ҳужжатли филмда уламонинг суиқасддан кейинги аҳволидан дарак берувчи видеотасвирларни кўришингиз мумкин.

Ушбу филм швед телевидениеси томонидан Озодликка эксклюзив тақдим қилинган ва Озодлик томонидан ўзбек тилига ўгирилган.



"TeliaSonera ва Диктаторнинг қизи"
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:52:01 0:00
XS
SM
MD
LG