Линклар

Шошилинч хабар
28 декабр 2024, Тошкент вақти: 08:56

FT: "Ўзбекистон: муҳим лекин муаммоли иттифоқчи”


Британиянинг нуфузли газетаси кейинги бир ҳафта ичида Ўзбекистонга оид иккинчи мақалани эълон қилмоқда.
Британиянинг нуфузли газетаси кейинги бир ҳафта ичида Ўзбекистонга оид иккинчи мақалани эълон қилмоқда.

Британиянинг нуфузли The Financial Times газетаси эълон қилган Ўзбекистонга оид навбатдаги мақолада Ғарбнинг Тошкент билан муносабатларининг муаммоли қирраларига назар ташланади.


Тошкентнинг Ғарб билан алоқаларига бағишланган мақола “Ўзбекистон: муҳим лекин муаммоли иттифоқчи”, деб номланади. Афғонистондаги қўшинларини моддий таъминлашда НАТОга транзит йўлагини очиб бераётгани эвазига АҚШ ва Европа Иттифоқининг ҳамкорига айланган Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари, демократия, матбуот эркинлиги ва коррупцияга оид муаммолар тилга олинади мақолада.

Мақола муаллифи 30 миллион аҳолиси бор Ўзбекистоннинг янги тарихида рўй берган энг даҳшатли воқеа – 2005 йил Андижон қирғинида юзлаб намойишчи ўлдирилгани Вашингтон томонидан танқид остига олингач, АҚШ ҳарбийлари Қарши-Хонобод базасидан хайдалганини ҳам эслатади.

Шунга қарамай, кейинги йилларда Ўзбекистон ўз ҳудуди орқали ўтадиган, АҚШ Афғонистондаги қўшинларни таъминлашда ишлатаётган Шимолий таъминот тармоғи туфайли ғарб билан муносабатларни яхшилашга муваффақ бўлди, айни йўлак қўшинларни олиб чиқишда ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлиши мумкин, дея ёзади The Financial Times.

Шу билан бирга, Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари ва демократияга оид вазият, коррупция муаммолари боис бу мамлакат АҚШ ва Европа Иттифоқи учун муаммоли иттифоқчидир. Чунки Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг доимий танқид объекти бўлиб қолмоқда, дейилади яна мақолада.

Кузатувчилар АҚШ ва Покистон ўртасида муносабатлар яхшиланаётгани ва бу мамлакат Афғонистондан қўшинларни олиб чиқиш учун муқобил йўлак бўлиши мумкин, демоқда. Агар бу тўғри бўлиб чиқса, Тошкентга нисбатан муносабат яна кескинлашиши мумкин, дея хулоса қилади The Financial Times.

Британиянинг нуфузли газетаси кейинги бир ҳафта ичида Ўзбекистонга оид иккинчи мақалани эълон қилмоқда. Ўтган ҳафта “Ўзбекистон: Яккаю ягона раҳнамо хоним” номли мақола Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримовага бағишланган эди.
XS
SM
MD
LG