Ўзбекистон президентининг қизи Гулнора Каримова бош вазир биринчи ўринбосари Рустам Азимовни танқид қилмоқда. Ўзбекистон сиёсий майдонида мисли кўрилмаган ҳолат мамлакатда ҳокимият учун кураш бошланганига ишора қилиши мумкин. Асосан Гулнора Каримованинг шахсий блоги ва Twitter саҳифасида олиб борилаётган баҳсларда бош вазир ўринбосари коррупцияга аралашганига оид шамалар бор.
Гулнора Каримова 24 март куни wordpress блогида Ўзбекистонда муқобил энергия манбаларига хусусидаги баҳслар, бунга оид лойиҳалар доирасида Осиё тараққиёт банки ва Ўзбекистон қайта қуриш ва тараққиёт жамғармаси пулларига ўтказилаётган тендерлар юзасидан фикр билдирди.
Гулнора Каримова ўз блогида Twitter ва Facebook саҳифаларида мамлакатда юқори технология лойиҳалари, Навойи вилоятидаги эркин иқтисодий зона, Самарқанд вилоятида қурилаётган электр станцияси ва бошқа лойиҳаларни амалга оширишда бош вазир биринчи ўринбосари Рустам Азимовни яширин иш олиб бораётганлик, бошқача қилиб айтганда, коррупцияга аралашганликда айблаган.
Каримова хоним бунда Рустам Азимов собиқ молия вазири ҳозирда Ўзбекистон қайта қуриш ва тараққиёт жамғармаси раҳбари Равшан Ғуломов билан тил бириктирганлигига ҳам шама қилади.
Twitter микроблогида Каримова бошлаган баҳсга бошқа твиттерчилар қўшилиб, президент қизидан халқ орасида Рустам Азмиов ҳақида тарқалган миш-мишлар хусусида сўрайди.
Angel Eyes лақабли Twitter фойдаланучисининг “Азимов тўнғич қизининг эри (Азиз) Филиппинда Осиё Тараққиёт банкида ишлашини биласизми? Улар ҳамма жойни эгаллаб олишган”, деган твитига жавоб бериб, “Ўҳў” қабилида жавоб қатйаради ва твитни яна оширади.
“@eyes701: @nikastroeva А вы знаете, что муж старшей дочери Азимова (Азиз), работает в АБР - Филиппины??? Все схвачено у них :-)”WoW😱😱😱!!!
— Gulnara Karimova (@GulnaraKarimova) March 25, 2013
andrey s лақабли Twitter фойдаланучиси Гулнора Каримованинг “Азимов давлат тендерларини яширин тарзда ўтказаётгани”га оид блогини ўқигани ва у жуда долзарб мавзуни кўтарганини олқишлайди.
Гулнора Каримова эса бунга жавобан “жаноб Азимов бу муҳокамаларни “провокация”, деб қабул қилди. У бу каби очиқ муҳокамалар бўлиши мумкинлигини тасаввур ҳам қила олмайди”, дея ёзади.
@andreys7070 госп.Азимов принял эти обсуждения за "провокацию")..даже не представлял, что открытое обсуждение возможно в реальном статусе)))
— Gulnara Karimova (@GulnaraKarimova) March 25, 2013
Ундан кейин Clarck ники остидаги фойдаланувчи “Ўзбекистонда ўтриган Осиё Тараққиёт банки фирибгарлари билан гаплашишнинг фойдаси йўқ. Бу лойиҳаларни тўғридан-тўғри ОТБ президентига юбориш керак”, деб ёзади.
@sisf_uz @fforumfriends Поверьте, им совершенно всё равно до этого соц сектора, главное, во время увести деньги АБР под Постановление..)))
— Gulnara Karimova (@GulnaraKarimova) March 23, 2013
Гулнора Каримова эса, “Менга ишонинг, уларнинг ижтимоий сектор (мамлакат ижтимоий ҳаёти демоқчи-таҳр.) билан иши йўқ. Улар учун энг муҳими Осиё Тараққиёт банкининг пулларини (ҳукумат) қарори баҳонасида ўзлаштиришдир”, дея жавоб қайтаради.
UMISHKA ники остида чиқадиган твиттерчи Азимов "АҚШ Давлат департаментидаги энг юқори доиралар томониидан сийланган", дея ёзади.
@meclarck @gulnarakarimova К слову,Азимов был принят и обласкан в самых высоких кругах Госдепартамента СШа,кот сумели разглядеть в нем....
— UMISHKA (@KhamidovaUmi) March 23, 2013
Twitter баҳсида президент қизи Азимовнинг хотини ҳақида ҳам “жаноб Азимовнинг завжаси негадир асабийлашиб қолди. Нима бўлди экан? Нахот у ҳам бизнесда бўлса?;) Тушуна олмаяпман?!)”, дея ёзади. Бу ерда гап Азимовнинг хотини ҳам бу ишларга аралашгани ҳақида кетаётганини тушуниш мумкин.
@andreys7070 Правда, супруга госп Азимова очень разнервничалась...к чему бы это?неужели она тоже в бизнесе?;)Не пойму?!)55 ёшли Рустам Азимов 1990 йиллар бошларидан Ўзбекистон сиёсатида нуфузли ўрин тутиб келади. У президент Ислом Каримовнинг вориси деб кўрилаётган асосий даъвогарлардан бири ҳисобланади.
— Gulnara Karimova (@GulnaraKarimova) March 25, 2013
У дастлаб, Ўзбекистон Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки раиси, Европа Қайта қуриш ва тараққиёт банкидаги ЎЗбекистон вакили лавозимида ишлаган.
1998 йилда молия вазири лавозимига тайинланган Рустам Азимов 2000 йилда бош вазир ўринбосари, 2007 йилда эса бош вазир биринчи ўринбосари мақомига кўтарилган.