Линклар

Шошилинч хабар
21 декабр 2024, Тошкент вақти: 10:53

Рафиқ қори Камолов: Ислом - сиёсатдир!


Муҳаммадрафиқ қори Камоловнинг имомлик қилишни бошлаган илк йилларидаги сурати мухлислари томонидан Озодликка тақдим қилинди.
Муҳаммадрафиқ қори Камоловнинг имомлик қилишни бошлаган илк йилларидаги сурати мухлислари томонидан Озодликка тақдим қилинди.
“Ўзбек имомлари” рукнидан бериб келаётганимиз туркум лавҳаларнинг навбатдагисида ислом сиёсати ва замонавий сиёсат ҳақида кўп маъруза қилган қорасувлик таниқли имом, эндиликда марҳум Муҳаммадрафиқ қори Камолов ҳақида гап боради.


Қорасувлик ҳунарманд

Асли қўшни Қирғизистоннинг Қорасув шаҳрида, 1953 йилда туғилган Муҳаммадрафиқ Камолов маърузаларида кўпроқ ислом дини асослари, ислом сиёсати ва бугунги сиёсатларнинг туташ ҳамда зид келган нуқталари ҳақида кўп маъруза қилган водийлик имомлардан биридир.

25 йиллик умрини имомликка бағишланган Рафиқ қори Камолов махсус диний таълим берувчи билим юртларнинг бирортасида ўқимаган.

Умумий ўрта таълим мактабидан кейин бирорта дунёвий илм даргоҳларида ҳам таълим олмаган.

Аммо, ўз даврининг етук қомусий олими бўлган ва илми бир вақтлар Ислом таълимоти маркази бўлган Ҳиндистонда тан олинган олим Мавлавий Ҳиндистоний қўлида кўп йиллар таълим олган.

Рафиқ қори ўз даврида у имомлик қилган масжидга келиб-кетувчи намозхонлар билан савол-жавобларини жамлаб китоблар чиқаришни ҳам бошлаган эди.

Унинг китоблари Қирғизистон жануби ва Ўзбекистоннинг Андижон вилояти чегара олди туманларида тарқалган эди.

Араб, форс тилларини чуқур билган ва акаси Содиқ қори Камоловнинг сўзларига кўра, кундалик матбуот ҳамда адабиётни муттасил ўқиб борган.

- Қуръонни Андижондаги машҳур Мубин қори акадан олганлар. Ундан кейин Мавлавий Ҳиндистоний домла қўлида таълим олган. Адабиётга қизиқиши кучли эди. Ғарб ва шарқ адабиётини муттасил ўқир эди. Собиқ совет замонларида ҳам тақиқланган сиёсий адабиётларни қидириб, топиб ўқир эдилар, дейди Содиқ қори.

Муҳаммадрафиқ қори асли ҳунармандчилик билан шуғулланган.

- Шу бўздан рўмолча, дурра ва яна шунга ўхшаган буюмлар тўқиладиган цехда ишларди. Бизда буни артелчи, деб қўйишарди. У куни билан тирикчилик қилиб, қолган вақтида тинимсиз ўқир эди, дейди Содиқ қори Камолов.

Ҳам ҳунар, ҳам илм билан машғул Муҳаммадрафиқ Камоловни маҳалла-куй секин-аста қори ака, деб чақира бошлаган кезларда ҳали совет замони эди.


Мусулмонга илми - омонатдир

Муҳаммадрафиқ қори Камоловни ҳам у яшаб турган минтақаларда машҳур қилгани у кишининг маърузаларидир.

У киши ҳам аксар аҳли илмлар каби олган билимини атрофдагилар билан ўртоқлашиш, инсон ўзи етган ҳақиқатларни албатта бошқаларга етказиши керак, деган қоидага амал қилар эди.

Гарчи диний таълим даргоҳларини тамомлаган бўлмасада, муттасил равишда ўқишда, изланишда бўлгани учун кишнининг маърузалари агчагина шиддатли бўлганини кузатиш мумкин.

Шу кунларда у кишининг Youtube тарқмоғида кўп тингланаётган маърузаларида ҳоҳ диний бўлсин, ҳоҳ дунёвий — турли мавзуларда берилган саволларга дадиллик билан жавоб берилганини кўриш мумкин.

У кишининг маърузаларидан парчалар бериш олдидан эса бир муҳим жиҳатга қисқача тўхталиш керак.


Рафиқ қори теграсидаги баҳс

Муҳаммадрафиқ қори Камоловнинг қарашлари ва илгари сурган ғоялари ҳақида қарама-қарши фикрлар, баҳслар мавжуд.

Кимдир у кини ҳалифалик тарафдори бўлган ва демократик жамиятга қарши бўлган, деб ҳисоблайди.

Яна кимдир уни мўътадил уламо бўлган ва ислом динидаги ҳамма оқимлар тарафдорларига бағрикенглик билан ёндошган, дейди.

Кимдир у кишнинг ҳалифалик, бугунги дунёда ислом динининг нуфузи ҳақидаги чиқишларини Ҳизбут Таҳрир қарашларига мойиллик, деб баҳоласа кимлардир буни Исломни соф ҳолида тан олиш ва танитиш, деб билади.

Хуллас, Муҳаммадрафиқ қорининг маърузалари бобидаги баҳс кескин ва катта.

Шу боис, у кишининг ғояси, мақсади қанақа бўлгану, кимларга мойил, кимларга қарши, деган баҳс майдонига киришни биз лозим топмадик.

Фақатгина турли мавзулардаги маърузаларидан кичик-кичик парчаларни ҳавола қилишга қарор қилдикки, уларнинг мазмунига берилажак баҳо ва хулоса сизнинг ҳукмингизга ҳавола.

Қуйида у кишининг маърузаларидан баъзи парчаларни тинглашингиз мумкин.








"Хато отилган" ўқ

Ҳаётининг қарийб 25 йилини имомликда кечирган МуҳаммадРафиқ қори Камолов 2006 йилнинг 6 августида оламдан ўтган эди.

У киши Қирғизистон ва Ўзбекистон махсус хизматларининг Қирғизистон жанубида ўтказган махсус амалиёти чоғида ўлдирилган эди.

Кейинчалик бу борада бот-бот расмий баёнот берган Қирғизистон расмийларининг асосий изоҳи Муҳаммадрафиқ қори Камоловнинг Ўзбекистон исломий ҳаракати халқаро террор ташкилотига аъзо, дейилган айблов билан кузатувда бўлган шахслар билан бирга бўлган ва амалиёт чоғида тасодифан отилган, мазмунида бўлган эди.

У кишининг вафотидан сўнг кўп шов-шувлар бўлди. У кишининг издошлари ва тарафдорлари, яқинлари буни ҳукуматлар тмонидан уюштирилган буюртма қотиллик экани ҳақида гапирдилар.

Бундан ташқари, Муҳаммадрафиқ қори Камоловнинг қўшма амалиёти чоғида эмас, ундан аввал ўлдирилгани ҳақидаги версиялар ҳам пайдо бўлган эди.

Ўша воқеани хотирлаган қорасувлик диндорлардан бири Озодликка мана буларни сўзлаб берди:

- СНБ ходимлари билан суҳбатлашганимда, машина ўтирган кезда отилган, дейишган эди. Лекин мен суриштирганимда унинг юрагига ҳам ўқ отилганини аниқлаганман. У кишининг миясига отилган контролни ўй ҳам бўлган. Бўйни шилинганларичи?! У кишининг олдин ўлдирилганини кўрсатадида булар, деди тергов давом эттирилишини ҳозирга қадар талаб қилиб келаётган қорасувлик диндорлардан бири.

Муҳаммадрафиқ қори Камоловнинг ўлдирилиши юзасидан очилган жиноий иш ёпилган.

Буни Озодликка сўзлаган Содиқ қори Камолов жиноятни ким содир этгани, нега содир этгани ва қандай содир этганидан аксариятнинг хабари борлиги, аммо ҳозирча бу кимсаларни жазолаш имконсиз бўлгани боис масала ёпилганини таъкидлади.

Содиқ қори Камолов вақти келиб жиноятчилар, албатта жазоланишига ишончи комил эканини айтди.

Қуйида Муҳаммадрафиқ қори Камолов ҳақида ҳозирланган эшиттиришни тўлиқ тинглашингиз мумкин.


Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:13:03 0:00
Бевосита линк


Имом - фақат шариатда борини сўзловчи етакчидир

Орадан қарийб 7 йил ўтиб, фожеани хотирлаган Рашод қори Камолов - Муҳаммадрафиқ қори Камоловнинг ўғли отасининг вафоти борасида бироз бошқача фикрларни билдирди.

Қуйида Рашод қори Камолов билан қурилган суҳбатни тинглашингиз мумкин.

Суҳбат аввалида у асл имом қандай бўлиши кераклиги ҳақидаги мулоҳазаларини ҳам билдириб ўтди.


Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:08:03 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG