22 апрел куни Хост шаҳридан Кобулга учиб бораётган МИ-8 русумидаги вертолёт об-ҳаво шароитининг ёмонлиги сабабли учувчилар томонидан Лоғар вилоятида мажбурий қўндирилган. Шундан сўнг вертолёт йўловчилари ва экипаж аъзоларидан иборат бўлган 10 кишини толибон жангарилари гаровга олган.
Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги гаровга олинганлардан бири Қирғизистон фуқароси Нургази Конушбеков эканини маълум қилди. Вазирлик расмийси Турдакун Сидиков 47 ёшли Нургази Конушбековни гаровдан озод қилиш учун дипломатик ҳаракатлар амалга оширилаётганини айтди:
- Ҳозирги пайтда, яъни 23 апрел кунигача бўлган муддат ичида толиблар гаровдаги фуқарони озод қилиш учун ҳеч қандай талаб ёки шартларини билдиргани йўқ, -деди Турдакун Сидиков.
Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, Нургази Конушбеков билан бирга гаровга олинганларнинг 7 нафари Туркия фуқароси, бир нафари Россия ва яна бир нафари Афғонистон фуқаросидир. Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ташқи ишлар вазири Эрлан Абдилдаевга Нургази Конушбековни гаровдан озод қилиш юзасидан барча дипломатик имкониятларни ишга солишга кўрсатма берган.
Афғонистоннинг Лоғар вилояти маҳалллий кенгаши раиси Абдулвали Вакил Озодлик радиосининг афғон хизматига берган маълумотида гаровдагиларни озод қилиш борасида 22 апрелдан бери толиблар билан сўзлашувлар ўтказилаётганини айтди.
- Биз гаровдагиларни озод қилиш масаласида кечадан бери толиблар билан музокаралар ўтказаяпмиз. Бугунги музокаралар кечагисидан кўра анча самаралироқ бўлди. Толиблар бизга гаровга олинганларнинг кўпи мусулмонлар ва турклар эканини айтди. Бу эса, Худо хоҳласа, гаровдагиларнинг озод этилиш эҳтимоли кўпроқлигини англатади, -деди Абдулвали Вакил.
Афғон расмийнинг айтишича, гаровга олинганлар орасида ёши 20га етмаган икки аёл ҳам бор. Бироқ уларнинг миллати ва қайси давлатга мансублиги ҳақида маълумот йўқ.
Афғонистондан олинган хабарга қараганда, вертолётнинг бир учувчиси россиялик, иккинчи учувчиси эса марказий осиёлик бўлган. Мазкур учувчи қирғизистонлик Нургази Конушбеков экани айтилмоқда.
Нургази Конушбеков иккинчи учувчи сифатида бошқарган вертолёт Афғонистондаги “Хуросон Карго Эйрлайнс” хусусий авиаширкатига тегишли экан. Нургази Конушбеков Афғонистоннинг бу ширкатида қандай асосда ишлагани ҳам текширилмоқда.
Қирғизистон расмийлари Нургази Конушбековнинг таржимаи ҳоли ва оиласи ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигини айтишди. Конушбековнинг “Одноклассник” ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасида айтилишича, у Талас вилоятидаги Беш-булоқ қишлоғидаги ўрта мактабни тамомлаган.Шундан сўнг Бишкекда яшаган.