Жорий йилнинг 28 феврал куни Ўзбек-Қирғиз чегарасининг Наманган вилояти, Косонсой тумани, Ободон қишлоғи четидан ўтувчи участкасида 26 ёшли Жавлонбек Мирзаев ўзбекистонлик чегарачи отган ўқдан ҳалок бўлган.
Бу ҳақда Озодликка 25 апрел куни хабар берган Косонсойдаги манбага кўра, Жавлонбек чегарадан мевали дарахтлар кўчати ўтқазаётганда отиб ўлдирилган:
- 28 феврал куни Мирзаев Жавлон деган йигитни Қирғизистон чегарасида ўнта олма кўчатини у томонга бераётган пайтда отиб ўлдиришди. Беш йил Россияда ишлаб келган экан, уйланган, бир нафар фарзанди бор. Бола увол бўлди деб, одамлар роса йиғлади, - дейди манба.
Озодлик бу воқеани суриштириш жараёнида Косонсой туманининг Ободон қишлоғида истиқомат қилган Жавлонбекнинг дадаси Мавлонжон Мирзаев билан боғланди.
Мавлонжон Мирзаевнинг айтишича, унинг ўғлини чегарага яқин уйлардан бирининг томидан туриб отишган:
- Ўғлим ўша 28 феврал куни уйда ётган бўлган. Болалар эрталаб соат саккизларда телефон қилиб чақиришган. Олти-етти боғ олма кўчатини тиканли симдан у ёққа ташлаётганда отишган экан. Чегарага 150 метрлар яқин жойда жиянимнинг уйи бор. Аскар бола ўша уйнинг томига чиқиб, шиферни тешиб ўша ердан отибди. Биринчи ўқдан ўлган болам, - дейди ота.
Мавлонжон Мирзаевга кўра, бу воқеани эшитган ҳамқишлоқлар ярадор йигитга ёрдамга шошилганда, воқеа жойига биринчи бўлиб етиб борган аскар ҳеч кимни яқинлаштирмаган:
- Ўша отган солдат ярадор ўғлимни олдига ҳеч кимни яқинлаштирмаган. Яқинлашсанг ҳаммангни отаман, деган. Кейин маҳалла, хотин-қизлар кўпчилик бўлиб бориб кўтариб олиб келишган. Мени ўғлим кўчатфурушларга ёрдам берган холос, ҳозир ҳам телефонида уни чақирган одамларнинг номери сақланиб турибди. Бироқ ҳеч ким бу иш билан қизиқмаяпти, - дейди ота.
Мавлонжон Мирзаевнинг айтишича, бу воқеага икки ой бўлганига қарамасдан, ҳамма ёқ сув сепилгандай жимжит:
- Мени бир марта ҳарбий прокуратурага чақириб ёзиб олишдию, бошқа ҳеч кимнинг иши бўлмади. Менинг ўғлим арзимаган нарса учун ўлиб кетса ҳам биров сўрамаяпти. Катта ўғлим эди, беш йил муҳожирликда юрди. Ўтган йил уйлантирган эдим. Биз бир камбағал одаммизда, ҳеч ким сўрамайди. Агар бойнинг боласи бўлганда бошқача бўларди. Камаз-камаз юклар ўтадию, ҳеч ким отмайди. Бизни боламиз эса тўрт боғ кўчат деб ўлиб кетди-да. Куйиб кетасизда, куйиб кетасиз, - деди Мавлонжон Мирзаев.
Озодлик бу воқеага муносабат олиш мақсадида, Ўзбекистон Ҳарбий прокуратураси билан боғланди. Ўзини таништирмаган прокуратура ходими шундай воқеа бўлганини тасдиқлар экан, бу иш юзасидан ҳозир тергов кетаётганини айтди. Прокуратура ходими кун давомида қўшимча маълумотлар беришга ваъда қилди.
Косонсой туманининг Ободон қишлоғида истиқомат қиладиган бир ўқитувчи билан ҳам гаплашдик. Исми сир қолиш шарти билан Озодликка микрофонсиз гапирган ўқитувчи фожеа шоҳидларидан бири. У бундай деди:
- Энди у аскар болани командири “бир боғ ўтин учун ҳам отаверасанми”, деб сўкди. Солдат барибир солдат эканда. Бироқ одамга алам қилади. Мана шу бизни жойдан кечаси Камаз юк мошинларида контрабанда юклар у ёққа, бу ёққа ғиз-ғиз ўтиб туради. Ўзлари қилишади аслида бу ишларни. Ҳаммаси пул билан. Ўша пайтда чегарада битта ҳам солдат бўлмайди. Гўёки улар ҳеч нарсани кўрмагандай. Бироқ оддий бир одам тўртта кўчатни у ёққа ташламоқчи бўлса отиб ташлайди, - дейди ободонлик ўқитувчи.
Ўқитувчига кўра, ўтган йилда ҳам ўзбекистонлик чегарачилар икки кишини ярадор қилган:
- Ўтган йилда Жабборов Бахтиёр деган йигитни оёғидан отган. У фермерда ишчи бўлган. Кимдир юк ўтказаётганда чегарачилар отган. Ўқ бу болани оёғига келиб теккан. Кейин у юкларни бу болани олдига олиб келиб ташлашганда, буни айбдор қилган. Яна бир йигитимиз Қирғизистонда қолган отасини кўргани боришга ўтаётганда отишган эди. Оғир ярадор бўлиб, ҳарқалай ўлмай қолди,- дейди ободонлик ўқитувчи.
Ўтган йилнинг 17 июл куни Жалолобод вилояти Олабуқа туманидаги Булоқбоши қишлоғи яқинида жойлашган ўзбек-қирғиз чегараси ҳудудида содир этилган отишма чоғида бир нафар қирғиз чегарачиси ҳалок бўлган, икки нафар қирғизистонлик жароҳат олган эди.
Жиззах вилояти Зомин тумани Чилламозор қишлоғи ҳудудидан ўтадиган ўзбек-тожик чегара ҳудудида 2012 йилнинг 11 сентябр куни ўзбекистонлик чегарачи ўқотар қуролдан яраланган эди.