Озодликнинг 7 май куни ўтказиладиган "Баҳс майдони"даги мунозарада ўзбек қизларини фақат 18 ёшдан кейин турмушга бериш тарафдорлари ва бунга қаршилар баҳслашди.
Ўзбекистонда қизини 18 ёшдан эрта берганларга жазо кучайтирилди.
Ўзбекистон Жиноят кодекси «Никоҳ ёши тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш» - 125/1-моддаси билан тўлдирилди.
Янги ўзгаришга кўра, 18 ёшга тўлмаган шахс билан турмуш қурган одам энг кам иш ҳақининг бир неча ўн баробаригача бўлган миқдорда жаримага тортилиши, аҳлоқ тузатиш ишларига жалб қилиниши ёки ҳибсга олиниши мумкин.
Ўзбекистон Оила кодексида никоҳ ëши эркаклар учун 18, аëллар учун 17 ëш қилиб белгиланган. Қонунга кўра, узрли сабаблар бўлган тақдирда туман ëки шаҳар ҳокими истисно тариқасида никоҳ ëшини фақат бир йилга пасайтириши мумкин.
Ўзбекистон парламенти томонидан қабул қилинган мазкур қонун 30 апрел куни президент Ислом Каримов томонидан имзолангандан сўнг жамиятда икки хил қараш вужудга келди.
Бу ҳақда Озодликда чоп этилган мақолага ҳам мазкур қонун тарафдорлари ва бунга қарши бўлганлар ўз фикрларини шарҳ сифатида қолдирмоқда.
Бу қонунни қўллаб-қувватлаётганлар:
“Тоҳир Маҳкамовнинг "18 тўлмасдан келин бўлди Зебожон" деган қўшиғи ўз кучини йўқотибди-да энди. Тоҳир ака бу қўшиқни жамоат жойларида айтиб қўйсалар, 50 минимал оклад жаримага тортишади энди. Жуда кутилган ва тўғри қарор. Ота-оналар ақл ҳушини сал йиғиб олишади энди. Қизларини 12 ёшда эрга беришни орзу қилиб юрган "Pochtachi"га ўхшаган калтафаҳм овсарларни инсофга тортадиган тартиб бўлибди. Офарин! Бўлар экан-ку нармальний қарорлар қабул қилинса!" деб гапирса, иккинчи томон:
“Бу қонун чиқараётган "зиёли" манқуртлар ўтириб қолган қизлар, бева ва тул хотинларни жамиятда камайтириш ва зино-бузуқчиликни олдини олишни ўрнига миллатимизни жарликка караб етаклаб кетишяпти. Бизнинг мусулмонликка асосланган шарқона маданиятимиз шу тарғиб қилинаётган, аёллари кўчада қолган ва тубанликка учраган европа-ғарб маданиятидан чандон УСТУНДИР", деб ёзади мазкур қонун танқидчилари.
Хўш, бугунги ўзбек жамияти учун уйланиш ёшини 18 дан юқори қилиб, чеклаб қўйишга эҳтиёж бормиди?
Ўзбек қиз ва йигитлари 18 ёшга тўлмаган бўлса, никоҳ қуриш лаёқатига эга эмасми?
Қизларни 18 ёшдан эрта эрга беришнинг зарарли ёки фойдали томонлари нимада?
Навбатдаги "Баҳс майдони"да ана шу икки хил хил қарашдаги баҳслашувчилар мунозара олиб бордилар.
Тошкентлик, таълим соҳасидаги ҳукумат идораларидан бирида ишлайдиган 30 ёшли Илҳомжон ва ўзбекистонлик шифокор Суҳроб Вафоев Ўзбекистон парламентининг бу хусусда қабул қилган қонунини қўллаб қувватласа, Санкт-Петербург шаҳрида ишлаётган ўзбекистонлик 42 ёшли Дилшод, ва Швецияда истиқомат қилаётган ўзбекистонлик собиқ имом Муҳаммадсолиҳ Обутов эса, никоҳ ёшининг чегараланиши бир қанча салбий оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида баҳслашди.
Баҳснинг тўлиқ шаклини қуйида тингланг: