Линклар

Шошилинч хабар
27 декабр 2024, Тошкент вақти: 11:57

OzodlikOnline: 13 май қирғини: Нега андижонликлар яна индамай қолди?


Андижон марказининг 2005 йил 14 май кунги манзараси.
Андижон марказининг 2005 йил 14 май кунги манзараси.
2005 йилнинг 13 май куни Андижон марказидаги Бобур майдонида содир бўлган қонли воқеалардан роппа-роса 8 йил ўтиб¸ бу воқеаларни уюштирган ва уда қатнашган андижонликлар жамоатчиликка мутлақ гапирмай қўйди. Душанба 13 май куни Тошкент вақти билан 21:05 да бошланган жонли мулоқотимизда 2009 йилда махсус ташкилотга уюшиб¸ Андижон ҳақиқатини тиклаш ташаббуси билан чиққанларнинг 2013 йилга келиб жимликка кетгани сабабларини Сиз билан бирга ўрганишга ҳаракат қилдик.

13 май қонли воқеаларидан бери Андижонда аслида нима воқеалар рўй бергани¸ бу қонли майдонда қандай кучлар¸ қандай мақсад ва ғоялар тўқнашганини аниқлаш уринишлари кўп бўлди.

Андижон ҳақиқати юзидан пардани кўтариш мақсадида ўнлаб халқаро ҳисоботлар ëзилди¸ неча гуруҳлар тузилди¸ қанчадан-қанча тадбир ва йиғинлар ўтказилди.



Бу уринишларнинг аксари чекланган бир доирадан чиқишга муваффақ бўла олмади – Тошкент ҳукумати Андижондаги воқеаларни ҳокимиятни куч воситасида қўлга олишга уринган исломий экстремист ва террорчилар иши деб баҳолашдан¸ бу воқеаларнинг бир қисмини уюштирган андижонликлар эса¸ майдонга конституцион ҳақларини ҳимоя қилиш учун чиққанларини айтишдан қолмадилар.

2013 йилга келиб¸ бу воқеаларга оид ахборот базасини кенгайтириш уринишлари қарийб натижасиз тўхтаб қолди. Боз устига¸ ҳукумат томонидан Андижон воқеаларини уюштирган “Акрамийлар” оқими деб айбланаëтган андижонлик қочқинлар сиëсий кураш майдонини тарк этишга қарор бердилар.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 1:24:57 0:00
Бевосита линк

2013 йилнинг 13 майи олдидан Андижон воқеаларини хотирлашга бағишланган ягона тадбир Истанбулда ўтказилди¸ бироқ унда андижонлик фаоллар ëхуд бу воқеа қатнашчиларидан бирортаси қатнашмади.

OzodlikOnlineнинг 13 май кунги сонига ҳозирлик жараëнида Озодлик мухбири боғланган андижонлик фаоллар¸ бугунга келиб “Андижон – Адолат ва тикланиш” гуруҳи фаолиятини тарк этганлари ва матбуотга гапирмасликлари ҳақида бир хил баëнот бердилар.

2009 йилга қадар Андижонда нималар бўлгани ҳақида матбуотга гапирмасликни маъқул кўрган 13 май воқеаси фаоллари¸ 2013 йилга келиб яна жим туришга қарор қилдилар.

Ўзбекистон ҳукуматига қарши сиëсий кураш майдонига тушганини эълон қилган бу андижонлик фаолларнинг Андижон қирғини 8 йиллигига келиб¸ бу қирғин ҳақида оғиз очмай қўйгани¸ 2005 йил 13 майида бошланган жараëнлардаги янги бурилишдек кўринмоқда ва айнан 13 май куни бўладиган жонли суҳбатда ана шу бурилиш сабабларини ўрганишга ҳаракат қиламиз.

Жамоатчиликни қизиқтираëтган саволлардан айримлари:

Аввалига “13 май иттифоқи”¸ сўнгра эса “Андижон – Адолат ва тикланиш” партияларига уюшган хориждаги андижонлик фаолларнинг бугунги сукунати сабаблари нимада?

Бу жимлик Андижон қирғини¸ хусусан¸ унда ўлдирилган хотирасининг нафақат кенг жамоатчилик¸ балки бу воқеалар ташкилотчи ва иштирокчилари хотирасидан ўчаëтгани белгисими?

Ҳозирги сукунат Ўзбекистон ҳукуматига қарши курашнинг бесамар экани нишонасими ëхуд мухолиф кучлар ичидаги бўлиниш натижаси?

Ҳукумат “Акрамийлар” деб атовчи андижонликлар гуруҳи ҳақида 2013 йилга келиб жамоатчилик нималар биладию нималарни билмайди?

2013 йилнинг 13 майида Андижонда содир бўлган воқеалар ҳақида Сиз нима биласиз?

Бу воқеалар ҳақида жавобсиз қолаëтган саволларингиз борми?

Андижон воқеаларини ҳақиқатини тафтиш қилиш вазифаси Сизга юклатилса¸ ишни қaердан¸ кимдан ва нимадан бошлаган бўлардингиз?


Бу саволларга жавоб излаш давомида Андижон воқеаларининг бевосита иштирокчиси ва гувоҳи бўлганларни суҳбатга таклиф қиламиз.

OzodlikOnline мулоқотини эшитиш давомида Skypeдаги Оzodskype ва OzodlikOnline манзиллари орқали тўғридан-тўғри алоқага чиқиб¸ очиқ мулоқот иштирокчисига айланишингиз мумкин.

OzodlikOnline дастурида Озодликнинг Facebook ва Twitterдаги саҳифаси орқали ҳам қатнашиш мумкин. Айни пайтда савол ва шарҳларингизни +420 724 971 539 рақамига СМС тарзда йўллашингиз мумкин.


Биз билан боғланинг! Ўз фикрларингизни билдиринг!

OzodlikOnline – Сиз учун муносабат билдиришнинг энг қулай имконияти!
XS
SM
MD
LG