Линклар

Шошилинч хабар
27 декабр 2024, Тошкент вақти: 00:45

Навоз Шариф ҳукумат тузишга ҳаракат бошлади


Покистон бош вазири лавозимини эгаллаши кутилаётган Навоз Шариф 13 май куни журналистлар олдида чиқиш қилди.
Покистон бош вазири лавозимини эгаллаши кутилаётган Навоз Шариф 13 май куни журналистлар олдида чиқиш қилди.
Покистон Мусулмон лигаси етакчиси Навоз Шариф парламент сайловларида мазкур партия кўпчилик овозни олгани маълум бўлгач, янги ҳукуматни тузиш бўйича ҳаракатларини бошлади.

Шанба куни ўтказилган сайловнинг дастлабки натижаларига қараганда, Навоз Шарифнинг партияси 342 ўринли парламентда кўпчилик ўринни эгаллаш эҳтимоли пайдо бўлди.

Таҳлилчилар Шарифнинг мустақил депутатлар билан коалиция тузиши мумкинлигини айтмоқда.

Навоз Шарифнинг бош вазирликнинг учинчи муддатига келиши кутилмоқда. У 1999 йилги ҳарбий тўнтариш давомида бош вазир лавозимидан олинган ва қамалган эди.

АҚШ президенти Барак Обама, шунингдек, Ҳиндистон ва Афғонистон лидерлари Покистонда ўтказилган парламент сайловларини олқишладилар.

Оқ уй раҳбарининг якшанба куни тарқатилган баёнотида Вашингтон Исломобод билан Покистонда барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашга қаратилган ҳамкорликка тайёр экани таъкидланади.

Ҳиндистон ҳукумати раҳбари Манмоҳан Сингҳ эса Покистон мусулмон лигаси лидери Навоз Шарифни сайловдаги ғалабаси билан табриклаш асносида Деҳли ва Исломобод ўртасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўчишига умид билдирган. Сингҳ Шарифга Ҳиндистонга ташриф билан келишни таклиф қилган.

Айни пайтда Афғонистон президенти Ҳамид Карзай, жанггариларнинг янги террор хуружлари содир этишга оид таҳдидларига қарамай, Покистондаги сайловда давомат юқори бўлганини қайд этган.
XS
SM
MD
LG