Эрон президентлик сайловида ғолиб, деб эълон қилинган ислоҳотчи дин арбоби Ҳасан Руҳоний ғалабасини унинг минглаб тарафдорлари кўчаларда нишонламоқда.
Руҳоний Эроннинг ядровий масалалар бўйича собиқ музокарачисидир. Унинг номзодини Эрондаги ислоҳотчилар гуруҳи илгари сурган.
Шанба куни эълон қилинган расмий натижаларга кўра, 64 яшар Руҳоний сайловчиларнинг 50,7 фоизи, яъни 36 миллиондан кўпроқ қисми овозини қозонган.