Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2024, Тошкент вақти: 19:56

Ўзбек футбол ишқибозларининг ҳафсаласи пир бўлди

Бугун Тошкентда Ўзбекистон терма жамоаси қатарликлар билан беллашди. Ўйин 5:1 ҳисобида ўзбек футболчилари фойдасига ҳал бўлгани билан Жанубий Кореянинг Эронга 0:1 ҳисобида ютқазгани эвазига Ўзбекистон жамоаси Жаҳон чемпионатига чиқиш имконидан маҳрум бўлди. Энди жамоа плей офф ўйинларида қатнашади.

11:46 18.6.2013
18 июн куни Ўзбекистон беллашаётган "А" гуруҳида иккинчи жуфтлик учрашуви ҳам бўлиб ўтади. Унда Жанубий Корея терма жамоаси Сеулда Эрон терма жамоасига мезбонлик қилади.

Агар Ўзбекистон Қатарни мағлуб этса ва Жанубий Корея ўз уйида ғалаба қозонса, Ўзбекистон терма жамоаси келаси йили Бразилияда ўтадиган Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритади.

Ўйин Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади.
Ўйин Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади.
12:06 18.6.2013
12:22 18.6.2013
18 июн куни Тошкентда ўтадиган Ўзбекистон ва Қатар ўртасидаги футбол учрашувига чипталар тамом бўлди. 17 июн – душанба куни эрта тонгдан “Бунёдкор” стадиони атрофига тўпланган юзлаб мухлисга милиция ходимлари шундай деб маълумот берди.

Ўзбекистонлик футбол мухлислари чипта олиш илинжида Тошкентдаги "Бунёдкор" стадиони чиптахонаси яқинида турибдилар, 2013 йилнинг 17 июни.
Ўзбекистонлик футбол мухлислари чипта олиш илинжида Тошкентдаги "Бунёдкор" стадиони чиптахонаси яқинида турибдилар, 2013 йилнинг 17 июни.
12:26 18.6.2013
Дастлаб Ўзбекистон-Қатар ўйинига чипталар 13-14 июндан бошлаб сотувга чиқарилиши хабар қилинди. Кейинчалик бу сана 15 июн кунига ўзгартирилди.

Бунёдкор стадионининг ходимига кўра, ўйин чипталари сотилиши бўйича Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг махсус баённомаси чиқарилган бўлиб, ушбу ҳужжат асосида чипталарнинг қалбакилаштирилиши ва олибсотарлар қўлига ўтиб кетишининг олди олинади:

“Биз Вазирлар Маҳкамасининг ушбу баённомаси асосида ишлаяпмиз. Бизга турли ташкилотлар ёзма равишда мурожаат қилишади. Биз ушбу мурожаатни ўрганиб кўриб, кейин уларга чипта ажратамиз. Ҳозир Ўзбекистон Олий таълим вазирлигига 4000 чипта ажратдик. Шунингдек, Тошкентдаги ҳар бир туманга катта-кичиклигидан келиб чиқиб, 1 та ёки 2 тадан сектор ажратганмиз. Ҳокимликлар бу секторлар учун ажратилган чипталарнинг сотилиши учун масъул бўлади”, деди “Бунёдкор” стадиони ходими.

Суҳбатдошга кўра,10 мингта чиптагина эркин сотувга чиқарилади. Чипталар нархи балкон учун 25 минг сўм, пастки секторларга 20 минг сўм, иккинчи қават учун эса 15 минг сўм қилиб белгиланган.

Стадион ходими чипталарнинг нима учун бу қадар кеч сотувга чиқарилганини изоҳлашдан бош тортди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG