Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 11:10

Ўзбек футбол ишқибозларининг ҳафсаласи пир бўлди

Бугун Тошкентда Ўзбекистон терма жамоаси қатарликлар билан беллашди. Ўйин 5:1 ҳисобида ўзбек футболчилари фойдасига ҳал бўлгани билан Жанубий Кореянинг Эронга 0:1 ҳисобида ютқазгани эвазига Ўзбекистон жамоаси Жаҳон чемпионатига чиқиш имконидан маҳрум бўлди. Энди жамоа плей офф ўйинларида қатнашади.

14:02 18.6.2013
Футбол соҳаси бўйича мустақил журналист Бобомурод Абдуллаев Ўзбекистон-Қатар ўйинига чиқарилган чипталарнинг "қўл"га чиқиб кетиш сабабларини ўрганди.

Журналист билан суҳбатни тез орада сайтимизда ўқийсиз.

15:14 18.6.2013
Тошкентдан олинган сўнгги маълумотга кўра, Ўзбекистон-Қатар ўйинига чипталар нархи «қўл»да ўн баробарга кўтарилган. Ушбу вазиятни мустақил ўрганган журналист Бобомурод Абдуллаевга кўра, ҳукумат хавфсизлик юзасидан ҳақиқий ишқибозлар ўрнига стадионга ташкилот ва ҳокимликлар вакилларини киритишни режалаштирган.

- Мухлисларга жаҳон чемпионати керак бўлса, мутасаддиларга тинчлик керак бўлади. Яъни давлат идорасидан, мисол учун солиқ инспекциясидан, ҳокимиятдан олиб борганлар ëки маҳалладан борганлар ўша ерда тартибни бузмасдан, тинч ўтириб, индамай келишади. Билетнинг бундай тақсимланиши хавфсизлик масалалари учун жуда қулай йўл. Лекин ҳақиқий ишқибозларга аввалгидай сотилса, у ерда мухлисларнинг ҳатти-ҳаракатига гарантия йўқ. Шунинг учун бу ерда футболнинг хавфсизлиги биринчи ўринга чиқиб кетди. Ўзбекистонда ҳамма ислоҳотларни давлат амалга оширади. Футболда ҳам давлат ҳамма нарсани амалга ошираяпти. Давлат ўзининг хавфсизлигини ўйлаяпти. Ҳақиқий мухлисларнинг ўйинга келиши иккинчи планда кетаяпти, дейди Бобомурод Абдуллаев.

Twitterдаги чипта бўйича муҳокамалардан..
Twitterдаги чипта бўйича муҳокамалардан..
15:16 18.6.2013
15:16 18.6.2013
Журналист Абдуллаевга кўра, чипталар ҳақиқий ишқибозлар учун жуда чекланган миқдорда чиқарилган бўлиб, чипталар, асосан, давлат идораларига тарқатилган.

- 2013 йил 27 май куни Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари комплексида йиғилиш бўлиб ўтди. Мана шу йиғилишда Ўзбекистон-Қатар ўйинида бўладиган хавфсизлик чоралари, ўйинга тайëргарлик кўриш масалалари, шу жумладан билет масалалари муҳокама қилинди. Мажлисда 131-сонли баëн қабул қилинган. Ўша ўйинга чиқарилган билетлар тақсимланган бу ерда. Тошкент шаҳар ҳокимлигига 6620 билет, Ўзбекистон футбол федерацияси ОФК ва Қатардан келадиган меҳмонларга 2000та, Олий таълим муассасаларига 4000 билет, Ўзбекистон профессионал футбол лигасига 2000 билет, Бунëдкор спорт мажмуаси кассаларига 13 минг 780 билет. Деярли 14 минг билет сотувга чиқарилган. Қолган 16 минг билет ташкилотларга бўлиб берилган, дейди журналист.

Футбол соҳаси бўйича мустақил журналист Бобомурод Абдуллаев билан суҳбатни қуйида тўлиқ тинглашингиз мумкин:


Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG