Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил, 14 июн кунги қарори билан сувдан махсус фойдаланиш ёки сув истеъмоли учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланганини куни-кеча Норма.уз сайти хабар қилди.
Айтилишича, янги тартиб мамлакат сув заҳираларидан рационал фойдаланиш мақсадида жорий этилмоқда.
Бу соҳадаги вазиятни билувчи мутахассислар фикрича, сувдан унумли фойдаланиш йўлида қўйилаётган бу бюрократик қадам сув тақчиллиги муаммосининг бирдан бир ечими эмас. Бошқа ечимлар учун эса, катта пул керак.
“Сувдан махсус фойдаланиш” – нима дегани?
Айтилишича, насослар, суғориш қудуқлари, вертикал дренаж қудуқлари, ичимлик ва техник мақсадлар учун сув қудуқлари, сувни тозалаш станциялари каби махсус иншоотлар ва мосламалар ёрдамида фойдаланиш - сувдан махсус фойдаланиш, деб аталади.
Масалан, Самарқанд вилоят, Ургут туманида яшайдиган 67 яшар Ҳамдам ака "сувдан махсус фойдаланувчилар"дан бири.
У Совет давридаги колхоз қазиган, эндиликда эса, колхоздан қолган техника ва иншоотларга эгалик қилаётган маҳаллий МТП (Машина-трактор парки) тасарруфидаги артезиан қудуғидан бир гектардан ортиқ токзорини суғориш учун сув чиқаради.
- 5 минг сўм тўлаб, 1 соат сув оламиз. Секундига 25 литр сув чиқаради. 1 соатда 20 сўтих ерни суғориш мумкин, холос, дейди ургутлик деҳқон.
“Вазирлар Маҳкамаси қарори билан 1 августдан бошлаб амал қиладиган тартибга биноан, саноат ишлаб чиқариши, коммунал, транспорт ва бошқа ноқишлоқ хўжалик мақсадлари учун сув объектларидан фойдаланувчиларга, шунингдек, фермер ва деҳқон хўжаликлари, фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органлари ҳамда сувдан фойдаланувчилар ассоциациялари хизматидан фойдаланувчи бошқа истеъмолчилар сувдан фойдаланишга рухсат олишлари лозим”.
Ҳукуматнинг қарори тўғрисида хабар қилган манбанинг бу маълумоти тушуниш учун етарли бўлмагани боис вилоятлар ва туманлар миқёсидаги қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари билан боғландик ва уларнинг ҳукумат қароридан ҳали хабардор эмаслиги маълум бўлди.
Мутасадди идораларга берадиган саволларимиз кўп эди. Масалан, сувдан фойдаланиш учун ҳар бир фермер алоҳида рухсатнома олиши керакми? Балки қудуқ эгаси бўлган ташкилотгина олиши керакдир? 4 сoтихли ҳовлида яшайдиган фуқаро кафтдек томорқасини суғориш учун насосда сув тортмоқчи бўлса, рухсатнома олиши керакми? Афсуски, бу ва бошқа саволларимиз ҳозирча жавобсиз қолди.
Сувдан фойдаланишнинг 1 августдан жорий этилажак янги тартибининг барча “тартиблари” тўғрисида маълумот бериш масъулиятидан ўзимизни халос этган ҳолда, рухсатномаларни бериш муддати 20 иш куни қилиб белгилаб қўйилганини, такрорий рухсатномалар 3 йил ва 5 йил муддатларга берилиши айтилганини хабар қилиб қўймоқчимиз, холос. Айни пайтда дастлабки рухсатнома қанча муддатга берилиши айтилмаган.
Маълумки, сув тақчиллиги Ўзбекистон учун катта муаммодир. Лекин айни пайтда мамлакатнинг барча ҳудудларида аҳвол бирдай эмас.
Масалан, суҳбатдошимиз яшайдиган Ургутда бу муаммо мавжуд.
- Тойлоқ тумани чегарасида яшаймиз. Ўртадан Дарғом дарёси оқиб ўтади. Унинг тепасида, 25 метр баландда турамиз. Шунинг учун сув тақчил. Сув йўқлиги учун лалми буғдой экамиз, нўхат экамиз, дейди ургутлик деҳқон.
Айни пайтда, Дарғомнинг бошқа соҳилида – Пастдарғомда сув муаммоси йўқ. Шу туманда яшовчи пенсионер Маҳмуджон ака бундай деди:
- Бизда сув, нисбатан. Ҳозир яхши. Ариқлар тўлиб сув оқаяпти.
Демак, минтақалардаги шароит бир-биридан фарқланади, баъзан эса, кескин фарқланади. Бироқ ҳукумат ҳамма учун бир хил шартлар жорий этмоқда.
Ҳукумат қарорини шарҳлаб беришни таниқли ўзбек олими, академик Бек Тошмуҳаммедовдан илтимос қилдик. Маълум бўлишича, бироз бетоблиги учун касалхонада муолажа олаётган олим ҳукуматнинг қароридан ҳали хабарсиз экан.
- Бу қарордан хабарим йўқ. Лекин умуман Марказий Осиёда ва хусусан Ўзбекистонда сув билан боғлиқ вазиятнинг ўта таранг эканлигидан хабарим бор. Шунинг учун. Агар ҳукумат қароридан мақсад сувдан тежамли фойдаланиш бўлса, бундай қарорни қувватлаш керак.
- Ҳукумат қарори – бюрократик чора холос. Масаланинг бошқача ечими йўқми?
- Албатта, бор. Биз сув сарфини камайтириш устида бош қотиришимиз, керак. Масалан, сувнинг ерга сизиб кетиши ва шунга ўхшаш бошқа нарсалар устида ишлашимиз лозим. Сув йўлларини – ариқ ва каналларни бетон билан қоплаш ва албатта, суғоришнинг янги технологияларидан фойдаланишга, масалан, томчилаб суғоришга ўтишимиз керак. Бироқ бунинг учун жуда катта маблағ талаб қилинади, деди академик Тошмуҳаммедов.