Андижон вилоятида тадбиркорлардан Paynet терминалларининг олиб қўйилаëтгани¸ Озодлик манбалари томонидан пенсия таъминотидаги нақд пул етишмовчилиги билан изоҳланмоқда. Аммо Марказий банк расмийси бундай муаммо борлигини инкор қилди.
Андижон вилоятининг Избоскан туманидаги барча Paynetлардан терминаллар олиб қўйилди. Бу ҳақда исми сир қолишини сўраган избосканлик тадбиркорлардан бири Озодликка хабар берди:
- Мана ҳозир туман марказидаги 6-7та пайнетлар умуман ишламаяпти. Солиқдан, Асакабанкдан келишиб барча терминалларни йиғиштириб кетишибди. Фақат иккита пайнет нақд пулга ишлаяпти, деди тадбиркор.
Озодликка микрофонсиз гапирган, Пойтуқ шаҳридаги "paynet"чилардан бирига кўра, улар нақд пул топшириш бўйича банк билан имзолаган шартномани тўла бажариб турган бўлса¸ ҳам терминаллар йиғиштириб олинган:
- Битта меникини эмас, ҳамма пайнетчилардан терминалларни обкетишди. Асакабанк, Миллий банк келиб йиғиштириб кетди. Биз терминалларни Асакабанкдан шартнома асосида олганмиз. Лекин шартнома бекор қилинди ҳам дегани йўқ, ҳеч нарса демасдан олиб кетишди. Ўзи ҳаммани пластикка ўтқазиб қўйгандан кейин нақд пул қаердан бўлади, дейди пайнетчи.
Бу тадбиркорга кўра, нақд пул тушумидан банкларнинг ўзи фойда кўрмоқчи:
- Пайнетларда 75 фоиз пластикка савдо бўлаётган эди. Энди нақд пулнинг банкка тушиши кўпайса, бундан банк ходимлари фойда кўради. Улар пластикдаги пулни 10-15 фоиз ҳисобига ечиб беришади-да, энди, дейди тадбиркор.
Асакабанкнинг ўзини таништирмаган Избоскан туман филиали ходимининг айтишича, Paynetларни йиғиштириб олиш ҳақидаги буйруқ, Марказий банкнинг Андижон вилояти бўлимидан тушган:
- Бизга Марказий банкдан буйруқ бўлди. Озгина нақд пулга ишлаб туришсин, нақд пул муаммо бўлaяпти, дейишди. Биринчи даражали тўлов – пенсияни, иш ҳақи бўйича олти ойликни ёполмадик, шунга шундай бўлди. Пенсионерларга пул етказиб беролмадик. Сабаби, автосалонлар мaшина сотолмади, банкларда нақд пул бўлмади. Шунга пайнетлар беш-олти кун терминалсиз ишлаб турсин дейишди. Ҳозир энди секин-секин терминалларни яна қайтариб берaяпмиз, деди Асакабанк ходими.
Марказий банк Андижон вилоят бўлимининг ўзини таништирмаган мулозими, нақд пул етишмовчилиги сабаб терминаллар олиб қўйилаётганини рад қилди:
- Бу Марказий банкнинг буйруғи эмас. Просто шубҳали операциялар қилган пайнетлардаги терминаллар олинсин дейилган. Масалан, пайнетда битта пластикдан 400-500 минг сўм ечиб олинаяпти. Бунақа мумкин эмасда. Шунақалар огоҳлантирилаяпти, бир четдан олиб қўйилсин деган буйруқни ҳеч ким бермаган. Бизда нақд пул муаммоси йўқ, ҳаммасига етаяпти, деди Марказий банкнинг Андижон вилоят бўлими мулозими.
Хабарларга кўра, Андижон вилоятининг бошқа туманларида ҳам Paynetлардан терминаллар йиғиштириб олинган.
Озодлик суҳбатлашган тадбиркорлар, агар нақд пул тушуми кўпаймаса, терминалларни йиғиштириб олиш навбати АЁҚШларга ўтишини тахмин қилмоқдалар.