Линклар

Шошилинч хабар
15 январ 2025, Тошкент вақти: 14:46

Олий ўқув юртига қабул учун бу йил 480 мингдан ошиқ ҳужжат топширилди


Ўзбекистондаги олий ўқув юртида ўқиш учун бу йил 480 мингдан ортиқ ҳужжат топширилди.

Ўзбекистон Вазирлар маҳкамаси қошидаги Давлат Тест марказига таяниб тарқатилган хабарларга кўра, бу йилги ҳужжатлар сони ўтган йилгидан қарийб 50 минг донага кўпдир.

Яъни, ўтган йили олий ўқув юртига киришни истовчилар сони 431 ярим минг киши бўлган.

2013-2014 ўқув йилига талабалар қабулининг умумий сони ўзгармаган. Бу йил ҳам Ўзбекистон олий ўқув юртлари 63 мингга яқин талабани қабул қилади.

Шулардан 56 минг 607 нафари бакалавр йўналиши бўйича, 6 минг 300 нафари магистратура йўналиши бўйича ўқишга қабул қилинади.

Лекин бу йил давлат грантлари миқдори қисқарди. Жумладан, бакалавриат бўйича давлат гранти 220 та ўринга, магистратура йўналиши бўйича эса 18 ўринга камайди.

Яъни жорий йилда бакалавр йўналиши бўйича 19 минг 120 талаба, магистратура йўналиши бўйича 1 минг 548 талаба давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.
XS
SM
MD
LG