Озодликка Россиянинг турли минтақаларида ишлаш учун рухсатнома ва Миграция хизмати билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни расмийлаштириш жуда мураккаблашиб бораётгани тўғрисида меҳнат муҳожирларидан келаётган мурожаатлар кўпайиб бормоқда. Шу боис таҳририят Россия Федерал миграция хизматининг турли минтақалардаги бўлимларига боғланиб, миграция хизматининг иши сезиларли даражада сустлашиб бораётганига оид шикоятларга расмий изоҳ олишга уриниб кўрди.
"Энди нима қиламиз?"
Россияда меҳнат қилиш ва яшашга зарур бўлган ҳужжатларни маҳаллий ФМС идораларида расмийлаштириш жуда қийинлашиб кетмоқда.
Москвада иш излаб юрган ўзбекистонлик муҳожир “Ҳозир Москвада вақтинчалик разрешениега ҳужжат топшириш тўхтатиб қўйилибди”, деб Озодликка хат ёзса, Россиянинг энг шарқий ўлкаси – Приморьедаги бошқа тингловчи “Владивосток шаҳрида муҳожирларга документ беришни тўхтатишди. Энди нима бўлади?” деган савол билан мурожаат қилди.
Россиянинг Рязань вилоятидан Озодликка мурожаат қилган яна бир меҳнат муҳожири ҳозирда миграция идораси олдидаги вазиятни тасвирлаб берди.
Бу муҳожирнинг мактуби ҳеч бир ўзгаришсиз чоп этилмоқда:
“Ассалому алейкум, ҳурматли Озодлик радиоси бошловчилари ва ишчилари. Мен Россияни Рязан шаҳридаман. Сизларга ёзишимдан мақсад, билмадим бошка шахарларда қандай, лекин Рязанда миграционнийга ҳужжат топшириш ва олиш жуда қийин бўлиб кетди. Одамлар бир ҳафталаб навбат кутиб олишолмаяпти. Сабаби - айрим узбеклар очередларни сотиб олишиб ҳужжат олишга келган одамларга сотишяпти. Кимни пули бўлса - ўшалар олишяпти ҳужжатини...”.
"Муҳожирлар кўпаймоқда - штатимиз ўзгармаяпти!"
Озодликнинг “Нима сабабдан меҳнат муҳожирларига ҳужжатларни расмийлаштириш мураккаблашиб кетди?” саволига Россия Федерал миграция хизмати Рязань вилояти бўйича бошқармасининг Меҳнат миграцияси масалалари бўйича бўлим бошлиғи Татяна Полозкова жавоб берди.
- Ҳужжат топширганлар сони ҳақиқатан жуда кўп. Кейин, ҳозир ишчиларимизга қўшимча вазифалар юкланди – масалан, дактилоскопия қилиш жуда кўп вақтимизни оляпти, фотосуратга олиш. Жорий йилнинг январидан киритилган янги қонунларга биноан ҳар бири ўзи келиб ариза ёзади ва ишга рухсатнома топширади. Улар кейин талон олиб, ўз навбатини кутади ва деразачага келиб, дактилоскопиядан ўтяпти. Иложи бўлса, шу куниёқ ҳужжатларини олиб кетяпти. Барча муаммо шунда бўлса керак, чунки бизнинг штатимиз кенгаймаган, ишчилар сони ўзгармаган, қўшимча вазифалар ҳажми эса ошган, дейди йилдан-йилга Рязань вилояти ФМС бошқармасига мурожаат қилаётган муҳожирлар сони ҳам кўпайиб бораётганини таъкидлаган Татяна Полозкова.
"Норасмий буйруқ келган!"
Озодлик бу саволларга жавоб излаб Россиянинг турли минтақаларида яшаётган ва меҳнат муҳожирлари масалалари билан шуғулланаётган мутахассисларга мурожаат қилди.
Воронеж вилоятидаги “Ашт-строй” қурилиш ширкати раҳбари Қудрат Кенжаев Озодлик билан суҳбатда мигрантларга ФМСда ҳужжатларни расмийлаштириш қийинлаштирилганини “юқоридан” тушган ички буйруқ билан изоҳлади.
- Тўғри, улар максимал тарзда мураккаблаштирди. Мақсад - иложи борича ҳужжатни бермасликда. Масалан, Белгород областида патент бўлса ҳам чиқариб юборяпти. У ерда “Чёрнийлар йўқолсин!”, деяпти экан. Хуллас, квота бўлса ҳам разрешение бермаяпти, патент ҳам бермаяпти. Бунинг сабаби – вилоят губернатори томонидан “Қоравойларни йўқотинглар!” , деган оғзаки буйруқ бўлган экан. Ҳар қайси майда камчилик учун – депортация. Рейдлар жуда кўп ҳозир ҳам. Менга ҳар йили квота берарди – 150 – 250 тача. 2013 йилда бир дона ҳам берилмади! “Биз сизга маҳаллий аҳолини жалб қилишни таклиф қиламиз!” , дейилди. Бошқа ҳеч қандай сабаб йўқ! - дея тушунтириш берди, асосан Тожикистон ва Ўзбекистондан келган муҳожирларни иш билан таъминлаб келган воронежлик тадбиркор Қудрат Кенжаев.
Россиянинг шимолий пойтахти – Санкт-Петербургда ҳам миграция масаласида мураккабликлар вужудга келгани кузатилмоқда.
Ўзини Бек деб таништирган ўзбек муҳожири бу масаланинг бир нечта сабаблари борлигини айтди.
У Россияда янги жорий қилинган қоидалар аксинча миграция соҳасида коррупцияни кучайтиргани ва расман ишга жойлашмоқчи бўлган меҳнат муҳожирларининг сарф-ҳаражатларини бир неча баробарга ошириб юборганини гапиради.
- Жуда қийинлашиб кетди! Оддий патентлар 8-9 минг атрофида бўляпти. Билмадим, буни давлат чиқарганигами... Иложи борича “нерусский” ларни чиқаришга ҳаракат қиляпти. Масалан, мана 1 ноябрдан фақат Россия фуқароси паспорти ва праваси билан мошина минишга рухсат берилади. Қанча одам яна мардикорликка ўтади ундан кейин! Масалан, ҳақиқатан Казанский бозорга кириб бўлмайди – ҳамма аферист-мошенниклар ўша ерда: одам савдоси, фоҳишабозлик, любой документингизни қилиб беришади. Ҳатто Ўзбекистонни янги паспортини компютерда чиқариб беряпти, дейди Бек.
Питерда муҳожирлар масалалари билан шуғулланиб юрган Бекнинг айтишича, ҳатто расман ишга жойлашаётган мигрантлардан иш берувчи корхоналарда 18-19 минг рублдан олиняпти.
- “Разрешение на работу”га, тахминан, 7 минг сўм сарфланади. Ҳозир ширкатлар 17-18 минг сўм оляпти, молга ўхшатиб дўхтирдан ўтказишяпти, қаторлаштириб. Дўхтирда ё қонингиздан, ё ўпкангиздан касаллик топиб йиқитяпти. Кейин турли анализга келишилган ҳолда жўнатяпти: 2 минг сўм анализга. У ердан касал қилиб чиқариб “Бир курс лечение ол!”, деяпти! Бу курси 15 минг руб бўлади. Кейин яна анализ олади. У ерда эса битта пеннициллин укол қилиб қўйяпти. Айримлар иккинчи курс лечение қилдиряпти – 12 минг рубл. ФМСни ўзида эса ҳамма ёғи қалбаки бўлиб кетди: кирди-чиқди миграционний печатларни қанақадир фирмалар ўриб ётибди ўша ерда. Почта орқали жўнатиладиган регистрация қоғозларни ҳам принтердан чиқариб беряпти. Ана шу фалшивкани олиб юрибди-да одамларимиз! Янги қонунлар чиқди, лекин одамларимизнинг ўзига ҳам боғлиқ шу нарса, дейди айрим муҳожирлар ўз ҳаққини билмаслиги ва талаб қила олмаслигини Озодлик билан суҳбатда гапирган “петербурглик” Бек.
Айни пайтда, Россия жамиятида мигрантофобия, яъни мигрантлардан қўрқиш ҳиссиёти кучайиб бораётганини ВЦИОМ – Ижтимоий фикрни ўрганиш умумроссия маркази куни кеча ўтказган тадқиқот натижаларидан билиб олиш мумкин.
Марказ хулосасига кўра, Россияда бошқа миллат вакилларининг кўпайиб бораётганини сўровдан ўтган россияликларнинг 35 фоизи “энг хавфли таҳдид”, дея баҳолаган.