Юрган йўлимда кўча номлари, пешлавҳаю эълонлардаги ғиж-биж хатоларга дуч келаман. Сизда ҳам шундайми? Аталадан суяк чиқиб, тишни синдирганидек, серхато ёзувларни кўриб ўзбек тилида тўғри ёзишни қачон ўрганарканмиз, деб жиғибийрон бўламан.
Биласиз, пойтахти азим Тошкентда Шайхонтоҳур номли туман бор. Бу ном авлиё зотлардан бирига нисбат берилишидан ҳам хабардор чиқарсиз.
Жой номларига оид луғатларда бу топономика “Шайхонтоҳур” деб ёзилиши кўрга ҳасса қилиб кўрсатилган. Аммо уни не кўйларга туширмаяпмиз.
Мисол керакми? Марҳамат.
1-мисол:
Мулки кимошдига қўйилган “МТС” ширкати бош офисининг қаршисида йўлкўрсаткич турибди.
Унда дона-дона ҳарфлар билан “Shayxotoxur ko’chasi” деб ёзилган.
Лотин алифбосидаги ёзувни кирилчага “таржима қилсак”, “Шайхотохур кўчаси” деган манзара ҳосил бўлади.
“Ҳ” ва “х”нинг фарқига бормаслик оммавий эпидемияга айланганига талай вақт бўлди. Камига “н” ҳарфи уриб қолингани-чи!
2-мисол:
“Махсустранс” (ҳа, ўша чиқинди ташиш билан шуғулланадиган корхона)нинг Шайхонтоҳур филиали ходимларини ҳам саводдан анчагина қисган, шекилли.
Корхона логотипи “Shayxataxur” (“Шайхатахур”) тарзида “оёқда ёзилган”. Ташкилотнинг юзи бўлган расмий номда шунча хато.
Азбаройи қизиқиш туфайли Шайхонтоҳур тумани ҳокимияти томонга ўтдим. Ҳар қалай, ҳокимият расмий номларни ёзишда давлат тили қоидаларига риоя қилар, деган илинж бор эди.
Аммо...
3-мисол:
Шайхонтоҳур номи-ку, тўғри ёзилибди, раҳмат, лекин туман маъмурияти ўзлари ишлаётган идора “хокимият” эмас, “ҳокимият” эканидан бехабар экан.
Қизиқ, бутун бошли туман ҳокимиятида ўзбекчада, яъники давлат тилида тўғри ёза оладиган валломат йўқмикин?..
Афсуски, бунақа хатолардан яна қоп-қоп келтирса бўлади.
“Она тилимизни ҳурмат қилайлик” деган гапни баландпарвозликка йўядиганлар кўпайиб қолди.
Майли, баландпарвоз гапирмаймиз. Жиллақурса, қонун олдидаги мажбуриятимизни бажарайлик.
Ўзбек тили имло қоидалари парламент оқ фотиҳаси билан кучга кирган ва унга риоя қилиш қонун талаби, ахир!..
Синчков йўловчи