Халқаро валюта жамғармасининг собиқ раҳбари Доминик Стросс-Кан Францияда қўшмачиликда айбланиб, маҳкамага тортилган.
Аввалроқ, прокуратура қўйилаётган айблов бўйича етарли далил йўқлигини айтиб, Стросс-Канни жавобгарликка тортмасликни тавсия қилган эди.
Халқаро валюта жамғармасининг собиқ раҳбарига қўйилаётган айбловлар Лилле шаҳридаги ҳашаматли “Карлтон” меҳмонхонасида яширин фохишалик тармоғи ва секс-клубнинг фош этилиши билан боғлиқ.
64 ёшли Стросс-Кан меҳмонхонадаги кечаларда қатнашганини тан олди, лекин у ерга таклиф этилган қизлар фоҳишалар экани ҳақда бехабар бўлганини айтди.
Стросс-Кан 2011 йилда Ню йоркдаги меҳмонхона ходимаси, африкалик муҳожир ишчи Нафисат Диаллони жинсий зўрлашга уринишда айбланган эди.
Жинсий зўрлашга уриниш айбловларидан сўнг кўтарилган жанжал туфайли Доминик Стросс-Кан Халқаро валюта жамғармаси раҳбари лавозимидан истеъфога чиқишга ва Франция президенти лавозими учун номзодини қўйишдан воз кечишга мажбур бўлганди.