Линклар

Шошилинч хабар
24 декабр 2024, Тошкент вақти: 18:59

Чорсу бозоридаги ёнғинда 4 дўкон ёниб кетди


Ўзбекистон пойтахтидаги Эски Жўва, халқ орасида эса Чорсу деб аталадиган бозорнинг миллий кийим-кечаклар сотиладиган қисмида ўтган тунда (29 июл куни) кучли ёнғин содир бўлди. Воқеа жойида бўлган Озодлик манбаси ёниб битган 4 дўкон ўрни тозаланаётгани, ёнғинга эса электр ўтказгичлардаги қисқа туташув ёки дўконлардан биридаги гиламларнинг қасддан ёқилиши сабаб, деб кўрилаётганини аниқлади.


Тошкентдаги Чорсу кийим-кечак бозорининг халқ орасида "Чопон бозори" деб юритиладиган ва асосан, миллий кийимлар сотиладиган қисмида 28 июлдан 29 июлга ўтар кечаси кучли ёнғин содир бўлди. Ёнғин оқибатида қурбонлар бўлмаган.

Чорсу бозорида ëнғин чиқди
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:21 0:00


Чорсу бозорида ëнғин чиқди
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:43 0:00


Воқеа жойида бўлган Озодлик манбаси берган маълумотга кўра, ёнғин натижасида 4 дўкон мутлақо ёниб битган.

- 4 та дўкон тўлиқ ёниб кетган. Савдогарлар орасида иккита версия бор экан. Бировлар атайлаб кимдир дўкондаги гиламларни ёқиб юборган, шундан ёнғин чиққан, деяпти. Яна битта версия электр токи линиясида қисқа туташувдан ўт чиққан, деган версия. Ҳозир етказилган зарар кўлами ҳақида ҳам аниқ маълумот йўқ. Лекин воқеа жойида текширув бораяпти, деди Озодлик манбаси.

Чорсу бозорида ëнғин чиқди
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:10 0:00


Чорсу бозорида ёнғин чиққани ҳақида ҳабар Озодликка дастлаб WhatsApp тармоғи орқали етиб келди.

Даракчи.uz cайтининг Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси вакилларига таянган ҳолда хабар қилишича, воқеа жойига зудлик билан 8 та ўт ўчириш экипажи сафарбар этилган.

Ўт ўчирувчиларга кўра, 90 квадрат метрни қамраб олган аланга 20 дақиқага қолмай ўчирилган.

Ёнғин оқибатида бозор шийпони ва 4 дўконча ёниб кетганини маълум қилган ўт ўчирувчилар ҳодиса ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинмаганлик туфайли содир бўлганини қайд этганлар.

Сўнгги маълумотларга кўра, фалокат туфайли киши соғлиғига зиён етган эмас. Айни пайтда ёнғиндан кўрилган моддий зарар кўлами ҳақида ҳозирча аниқ бир рақам айтилмаяпти.

Аввал хабар қилганимиздек, бир ярим ой муқаддам Тошкент, Фарғона ва Андижонда, 3 ҳафта олдин олдин эса Марғилон бозорида кучли ёнғин рўй берганди.

Ўзбекистон фавқулотта вазиятлар вазирлиги сўнгги кунларда Ўзбекистонда, хусусан, пойтахт Тошкентда ҳаво ҳароратининг фавқулодда исиб кетиши оқибатида ёнғинлар сони кўпайиши мумкинлиги борасида огоҳлантирган.
XS
SM
MD
LG