Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 15:48

Эксклавдаги ўзбекистонликлар борди-келдиси янада қийинлашмоқда


Ўзбекистоннинг Қирғизистон ичкарисидаги Чўнғара эксклави аҳолисининг вилоят маркази Фарғонага бориб келиши янада мураккаблаштирилмоқда. Қирғиз томони ўрнатган янги тартибга кўра¸ чўнғараликлар Риштонга қадар 20 километрлик йўл қолиб¸ 300 километр масофа босишга мажбурлар.

Ўзбекистоннинг Қирғизистон ичкарисидаги Чўнғара эксклави аҳолисининг вилоят маркази Фарғонага бориб келиши янада мураккаблаштирилмоқда.


Фарғона вилоятига қарашли Чўнғара қишлоғи Қирғизистон ичкарисида жойлашган Ўзбекистон эксклавидир. Бу экславдан Фарғона ва Риштонгача кўпи билан бир соатлик йўл. Бироқ 2013 йилнинг 5-7 январида содир этилган Сўх воқеаси чўнғараликларнинг Фарғонгага борди-келдисини мураккаблаштирди.

Жорий йилнинг 5-7 январ кунлари Чўнғара қишлоғидан бир неча ўн километр олисликдаги Сўх экславидаги Ҳушёр қишлоғи аҳолиси ўз назарларида чегарага ноқонуний тарзда симёғоч ўрнатаётган қирғиз чегарачилари билан жанжаллашган эди. Бу жанжал оқибатда ҳар икки томондан ўнлаб одамлар гаровга олинган ва калтакланган, машиналар пачоқланган катта низога айланиб кетди. Мана шу низодан сўнг Қирғизистон томони чегарани ёпиб, Сўх аҳолисини яқин йўл орқали Ўзбекистон билан борди-келди қилиш имкониятидан маҳрум қилди.

Эксклавдаги ўзбекистонликлар борди-келдиси янада қийинлашмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:28 0:00
Бевосита линк

Бу жанжалга мутлоқ аралашмаган 300 хўжалик яшайдиган Чўнғара қишлоғи аҳолисига ҳам “Ўрмонга ўт кетса ҳўлу қуруқ аралаш ёнади” деганларидек, Риштон ва Фарғонага 150 километрга яқин йўл босиб бориб келиш шарт қилиб қўйилди.

Бироқ Чўнғара эксклави атрофида яшайдиган қирғиз қишлоғи аҳолиси Қирғизистон чегарачилари муайян ҳақ эвазига чўнғараликлар ва сўхликларни Ўзбекистонга яқин йўлдан ўтказиб юбораётганидан норозилик билдириб,
ҳукуматнинг Боткен вилоятидаги вакилига шикоят йўллаган. Мазкур шикоят хатида қирғизистонликлар Ўзбекистон аҳолисига Фарғонага бориб келиш учун яқин йўлни очиб бермаслик, агар бу ҳолат давом этаверадиган бўлса яна низолашув бошланиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

Қирғизистон ҳукуматининг Боткен вилоятидаги вакили матбуот котиби Мамажон Бердишев бу шикоят юзасидан текширув иши бошланганини айтди:

- Қирғизистоннинг Оқтилак қишлоғи аҳолиси чўнғараликларга Ўзбекистонга фақат Сўх орқалигина йўл беришни талаб қилаяпти. Бу шикоят юзасидан махсус комиссия ташкил қилиниб, қайси ҳудудларга қўшимча чегара бекати ўрнатиш кераклиги аниқланаяпти. Чўнғара қишлоғи аҳолиси бундан буён фақат Сўх орқали Ўзбекистонга ўтказилади, деди Мамажон Бердишев.

Йил бошида қирғиз томони чегараларни ёпиб қўйганидан бери Сўхдан Риштонга бўлган бир томон йўл 110 километрни ташкил қилади. Бунгача сўхликлар Риштон ёки Фарғонага етиш учун 20 километр йўл босар эдилар.

Қирғиз расмийси айтганидек, Чўнғара қишлоғи аҳолисига фақат Сўх орқалигина йўл берилса, бу қишлоқ аҳолиси Риштонга бориб, қайтиб келиш учун ўртача 300 километр йўл юришига тўғри келади.

Бу ҳақда Озодлик радиосига суҳбат берган сўхликлардан бири мана буларни айтган эди:

-- 110 километр фарқи бор. Риштонга борадиган бўлсак, 3500-4000 сўмга борадиган эдик, борардик. Ҳозир Риштонгача 25-30-35 минг. Бир хил сўхликларнинг 50 мингга келган вақтлари ҳам бўлган.

Россиялик сиёсатшунос Александр Князев Сўх ва Чўнғара экслави масаласида Қирғизистон ҳукумати чегараларни ёпиб жуда қатъий сиёсат олиб бораётгани айтди. Унга кўра, бундай сиёсат оқибатида низонинг олди олинмайди, балки низо янада кучаяди.

-Қирғизистон томни ўзини ўта қатъий ва агрессив тута бошлади. Сўх анклавининг уч километри тиконли сим билан ўраб олинди. Мана шу ҳолатнинг ўзи ҳар икки томонда норозилик уйғотмоқда. Чунки Қирғизистон қишлоқларининг бир қисми Сўх орқалигина Қирғизистон ҳудудига ўта олади. Бу қишлоқларда касалхона ҳам, бозор ҳам, дўконлар ҳам йўқ. Улар бозор-ўчарни Сўхдан қилар эди. Иккинчидан, сўхликлар Қирғизистон ҳукумати сиёсати оқибатида жуда қаттиқ йўл азобини бошдан кечиришга мажбур қилинмоқда. Буларнинг ҳаммаси низонинг кучайишига олиб келадиган омиллардир, -деди Александр Князев.
XS
SM
MD
LG