Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 12:24

"Ўздунробита" бўлимларининг кимошди савдоси харидор йўқлиги сабаб қолдирилди


Elena Kohanovskaya MTC communication director
Elena Kohanovskaya MTC communication director
Россиянинг МТС мобил алоқа ширкатининг Ўзбекистондаги "Ўздунробита" шўъбасининг ўн тўртта бўлинмасини сотиш бўйича бугунга белгиланган кимошди савдоси потенциал харидорлардан ариза келиб тушмагани сабаб қолдирилди.

Бу ҳақда Давлат мулк қўмитаси расмийлари маълум қилди. Ширкат филиалларининг умимий нархи 471 миллиард сўм (224 миллион АҚШ доллар) қилиб белгиланган.

"Ўздунробита" фаолияти ўтган йил ёзида тўхтатилган эди. Ўзбекистон расмий идоралари "Уздунробита"ни йирик солиқ тўловларини яшириш, пул ювиш, мижозлар пулларини ноқонуний ўзлаштириш кабиларда айблаганди.

Расман 9,5 миллион деб айтилган "Ўздунробита"нинг мижозлари бир кунда мобил алоқасиз қолди.

МТС "Ўздунробита"га нисбатан илгари сурилган айбловларни рад этди ва ҳукуматни Ўзбекистондаги мўмай даромад келтирадиган бизнесларини тортиб олишга уринишда айблади.
XS
SM
MD
LG