Шоирнинг муқаддас орзуси нима?
Эркинлик...
Руҳ эркинлиги,қалб эркинлиги.
Қирғизистонлик таниқли шоир Аъзам Раҳим наздида эркинлик шудир. У “Эркинлик” деб сарлавҳаланган шеърини мана бу сатрлар билан бошлайди:
Ҳар кун киядиган оппоқ яктагинг
Эгнигга иласан андиша билан.
Кўйлакка ҳам сенинг келади раҳминг,
Ранжитиб қўйишдан жуда қўрқасан.
Ёлғиз дардларингга ҳамдард хонангга
Хайр деб чиқасан, эшик ғичирлар...
Ортингдан эргашиб қолар йўқчилик
Соянг қулоғингга аста пичирлар...
Тўйиб-тўйиб эркин нафас оласан,
Вужудинг эзилар, кўнглинг тўлмайди.
Юрагинг орзиқар, кутиб толасан,
Ичингда ўлмасинг Умид ўлмайди.
Адабиёт қадимдан жамиятда эркинлик муҳитини яратувчи буюк қудрат сифатида баҳоланиб келинган. 21 асрга келиб ҳам адабиёт мана шу қудратини сақлаб қола олди деб айтсак бўладими?
Адабиётшунос Даврон Насибхонов гапиради:
-Ҳа, албатта, агарки бу адабиёт одамларнинг қалбига кириб бораётган бўлса,одамлар адабиётни ўқиётган бўлса. Ўйлайманки, бугунги кунда кинолар одамларни эркинликка кўпроқ ундаяпти.Бунга сабаб, адабиёт ўз таъсир доирасини йўқотиб бораётганидир.Иккинчидан, адабиёт ўз муҳлисларини йўқотиб бораяпти деб ўйлайман.
Адабиёт, айниқса ўзбек адабиёти ўз мухлисларини нега йўқотиб бормоқда, деган саволга сал кейинроқ жавоб топишга ҳаракат қиламиз. Ҳозир эса замонавий ўзбек адабиётида эркинлик муҳитини яратувчи асарлар яратилаяптими, деган саволга жавоб излаб кўрайлик.
-Турғунлик йилларида ҳам, маъшум 30 йилларда ҳам Чўлпонлар эрк қўнғироғини чалиб чиқишган адабиётда. Бугунги кундачи? Бугунги кунда эркинлик ҳақида шеър ёзилаяптими ўзи?- деб саволимизга савол билан жавоб берди шоир Аъзам Раҳим.
Афсуски, саволимиз жавобини шоир ҳам билмас экан. Негаки, адабиёт эрк жарчиси сифатидаги салоҳиятини сақлаб қолиш учун муридларига эга бўлмоғи лозим.Шоир Аъзам Раҳим таъбирига кўра, ўзбек адабиёти муридлари сони кундан-кунга камайиб бормоқда:
-Бугунги кунда халқимиз кўпроқ тирикчилик ўтказиш билан овора-да.Шунинг учун китобга бўлган эҳтиёж иккинчи даражали бўлиб қолаяпти.
Адабиётшунос Даврон Насибхоновга кўра, ўзбек адабиёти мухлислари сони камайиб бораётганиниг ижтимоий сабабларидан ташқари сиёсий сабаблари ҳам мавжуд:
-Адабиётни мафкурага бўйсиндиришга ҳаракат қилинаётгани ва бу иш Совет давридагидан ҳам кучлироқ тарзда амалга оширилаётгани бунининг асосий сабабидир.
Лекин инсон умид билан яшайди. Шоир ҳам Умид қилади:
Атрофга қарайсан,таскин излайсан,
Қўлларинг шалвираб тушар бўшлиққа.
Изғиб елаётган дарбадар шамол
Овози ўхшайди мунгли қўшиққа.
Дарахтнинг учида қолган япроқ чун
Илтижо қиласан, бардош тилайсан.
Совуқда тентираб юрган кучукнинг
Бошини меҳр-ла секин силайсан.
Қайтасан қадрдон хонангга охир,
Елкангга осилиб Умид ухлайди.
Умидни кўтариб юрмоқлик оғир,
Кўча –куйга ташлаб кетиб бўлмайди.
Шоир Аъзам Раҳмининг Эркинлик ҳақидаги шеъри эди бу.