Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2024, Тошкент вақти: 23:53

Ўзбек рассомлари ва америкалик ëзувчи ҳамкорликда китоб ёзди


Муштумчи ўзбек рассомлари ва америкалик комиксчи ҳамкорлиги маҳсули бўлган китоб.
Муштумчи ўзбек рассомлари ва америкалик комиксчи ҳамкорлиги маҳсули бўлган китоб.

Тошкентдаги АҚШ элчихонасида ўзбек рассомлари Шавкат Музаффар, Ҳусан Содиқов ва америкалик ëзувчи Пол Бенжамин ҳамкорлиги маҳсули бўлган китоб тақдимоти ўтказилди. “Ўзбекистоннинг икки афсонаси” деб аталган бу китобда “Хонатласнинг яралиши” ва “Қирққиз” каби ривоятлар тасвир воситасида ифода қилинган.



Шунингдек, бу китобдан бу икки рассомнинг АҚШга сафари мобайнида яратган қаламтасвир асарлари ҳам ўрин олган.

Ўзбек рассомлари Шавкат Музаффар¸ Ҳусан Содиқов 2012 йилда АҚШ давлат департаментининг “Мустақил ташрифлар” лойиҳаси доирасида Американи зиëрат қилиб расмлар чизиб қайтишган эди.

Бу сафар давомида ва сафар таассуротлари асосида яратилган қирқдан зиëд график расмлар ҳам китоб тақдимоти боис АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонасида ташкил қилинган кўргазамада намойиш қилинмоқда.

Рассом Ҳусан Содиқов тақдимот маросимида.
Рассом Ҳусан Содиқов тақдимот маросимида.
Кўргазма ва китоб тақдимоти маросимини очиб берган АҚШ элчихонаси мулозими Филипп Кознет бундай тадбирлар “бой тарихга эга бўлган Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги маданий алоқаларнинг чуқурлашишига олиб келади” деб билдирди.

АҚШ элчихонаси кўмагида хозирланган бу китоб Тошкентдаги “Ношир” нашриëтида ўзбек¸ рус ва инглиз тилида чоп қилинган.

АҚШ журналисти ва ўзбек рассомининг ҳамкорлиги

New York Times нашриëтида оммабоп китоблар чиқариб танилган америкалик ëзувчи Пол Бенжамин¸ Тошкентдаги АҚШ элхихонасига ишга тайинланган рафиқаси ҳамроҳлигида Ўзбекистонга келади.

Ўзбек рассомлари Шавкат Музаффар¸ Хусан Содиқов ижоди¸ ëзувчи Пол Бенжамин диққатини тортади.

Айни пайтда ëзувчи ўзбек ривоят ва афсоналари билан ҳам қизиқади. Америкалик ëзувчи Пол Бенжамин рассомларни “Хонатласнинг яралиши” ва “Қирққиз” каби ривоятларни расм воситасида тасвирлашни таклиф қилади.

6 авгут куни Тошкентда тақдим қилинган “Ўзбекистоннинг икки афсонаси” китоби икки рассом ва бир ëзувчининг ижодий ҳамкорлиги меваси сифатида кўрилмоқда.


Рассом Шавкат Музаффар Америка таассуротларини ҳам тасвирлади.
Рассом Шавкат Музаффар Америка таассуротларини ҳам тасвирлади.
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси Жамоатчилик билан алоқалар бўлими ўзбек ва АҚШ ижодкорлари ҳамкорлиги борасида тадбирлар ўтказиб келади.

Шу йилнинг май ойида американинг тўрт нафар ёзувчиси: Кристофер Меррилл, Энн Ҳолд, Стефен Куусисто ва Чинело Окпаранта Ўзбекистонга сафар қилган эди.

Ёзувчилар Тошкент ва Самарқанд шаҳарларини зиёрат қилиш чоғида ўзбек ҳамкасблари ва талабалар билан тажриба алмашгани айтилди.

Рассомлар ҳақида

51 яшарлик рассом Ҳусан Содиқов “Муштум” журнали бош рассоми. Айни кунларда Ҳусан Содиқов таҳририят атрофига ёш, истеъдодли қаламкашларни тўплаб, журнал саҳифаларини турфа карикатуралар билан безашда ғайрат кўрсатиб келмоқда.

Рассом Ҳусан Содиқовнинг "Қорақалпоқ келини асари"
Рассом Ҳусан Содиқовнинг "Қорақалпоқ келини асари"
Шавкат Музаффар (Шавкат Туропов) 1968 йилда Тошкент шаҳрининг Кўкча даҳасида туғилган. Ижодий фаолиятини 1978 йилда "Ғунча" журналида бошлади, 1992 йилдан китоб графикасида ишлари билан қатнашиб келади.
XS
SM
MD
LG