Линклар

Шошилинч хабар
15 январ 2025, Тошкент вақти: 17:01

Тошкент Аграр университетидаги ҳуқуқбузарликлар


Озодлик радиосининг электрон почтасига Тошкент Аграр университетига ҳужжат топширган бир гуруҳ абитуриентлар номидан келган мактубда ушбу олийгоҳнинг қабул комиссиясида йўл қўйилган бир қатор ҳуқуқбузарликлар тилга олинган.

Исмларини очиқлашни истамаган абитуриентларга кўра, Тошкент Аграр университетига ҳужжат топшириш пайти кўплаб муаммоларга дуч келинган:

" Муаммо қуйидагича: талаб қилинаётган барча ҳужжатлар қаторида абитуриентлар 2 та скорошиватель ва 3.5х4.5 ҳажмда 6 та фотосурат топширишлари керак.

Шу нарсалар барча стандарт, сифат ва сўралган талабга жавоб беришига қарамай, қабул комиссияси ходимлари буларни асоссиз қабул қилмай, ушбу нарсаларни қабул комиссияси қошида университетнинг баъзи мансабдор шахслари тамонидан ташкил қилинган скорошиватель сотув растаси ва фотосуратга тушириш шахобчасидан фойдаланишга мажбурлашди.

Бошқа жойда бу нарсаларни кўпи билан 3,5 минг сўмга сотиб олинса, бу ерда 6,5 минг сўмдан пуллашди.

Бизнинг "Нега биз тайёрлаб келган, барча талаб, сифат ва стандартга жавоб берувчи бу нарсаларни қабул қилмасдан, шу ерда қайтадан 2 - 3 баравар қимматга сотиб олишимиз керак? Бу масала юзасидан юқори ташкилотлар, Олий таълим вазирлигининг буйруқ, қарор ёки тавсияси борми?", деган саволимизга қабул комиссияси ходимларидан аниқ ва қониқарли жавоб олмадик.

Суриштирув олиб борганимизда бу ишларга бош- қош шу университетнинг маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректори А.А. (Озодликда қўшимча маълумот йўқлиги учун ушбу шахснинг исми шарифини тўлиқ эълон қилмаяпмиз- таҳр.) эканлиги маълум бўлди. Ушбу шахснинг Эгаллаётган мансабини суиистемол қилиб, маблағ билан боғлиқ ишларга аралашуви қонунга ҳилоф иш деб ҳисоблаймиз.

Ўртача 10 мингга яқин абитуриент ҳужжат топширишини ҳисобга олсак, ҳар биримиздан 6,5 минг сўмдан ундирилса, гап нимада эканлигини англаш қийин эмас", дейилади абитуриентлар мактубида.
XS
SM
MD
LG