Линклар

Шошилинч хабар
15 январ 2025, Тошкент вақти: 15:37

Мусулмонлар Рамазон Ҳайитини нишонламоқда


Қирғизистоннинг Қорасув шаҳридаги "Ас-Сарахсий" масжидида Ҳайит байрами.
Қирғизистоннинг Қорасув шаҳридаги "Ас-Сарахсий" масжидида Ҳайит байрами.

Бугун дунёнинг аксар давлатларида Рамазон Ҳайити нишонланмоқда. Ҳайит муносабати билан АҚШ президенти Суриядаги зўравонликларда жабрланган аҳолига 195 миллион рўза фитр ажратганини билдирди. Москвада мусулмонлар учун Ҳайит намози ўқиладиган қўшимча майдонлар ажратилди. Қирғизистон президенти эса Ҳайит намозини ўз қишлоғидаги масжидда ўқиди.

Москвада Ҳайит намозини ўқишга келганлар ибодат жойларига фақат шахсни тасдиқловчи ҳужжат билан киритилди. Москва мэриясига кўра, хавфсизликни таъминлаш мақсадида мана шундай қарор қабул қилинган.

Москвада Ҳайит намоз ўқиладиган жойлар харитаси мусулмонларга бир қатор енгилликлар яратди.
Москвада Ҳайит намоз ўқиладиган жойлар харитаси мусулмонларга бир қатор енгилликлар яратди.


Жорий йилда москвалик мусулмонлар Ҳайит намозини Москвадаги 6 масжиддан ташқари Соколники, Октябр 60 йиллиги истироҳат боғларидаги махсус ажратилган майдонларда ва “Изумрудний” спорт комплексида ўқий олди. Ҳайит намози ўқиладиган ҳудудларни Москвада 3 минг полициячи назорат қилди.
Москвада Ҳайит намози ўқигани келганларнинг хавфсизлигини 3000 полициячи таъминлади.
Москвада Ҳайит намози ўқигани келганларнинг хавфсизлигини 3000 полициячи таъминлади.


Қирғизистон пойтахти Бишкекда эса Ҳайит намози анъанавий тарзда президент сароий олдидаги бош майдонда ўқилди. Ҳайит намозига юз мингга яқин одам келгани айтилмоқда. Рамазон Ҳайити муносабати билан Қирғизистонда 8,9 ва 10 август дам олиш куни деб эълон қилинган.
Бишкек бош майдонига Ҳайит намозини ўқиш учун ўн минглаб одамлар йиғилди.
Бишкек бош майдонига Ҳайит намозини ўқиш учун ўн минглаб одамлар йиғилди.


Бишкекдаги Ҳайит намозида Қирғизистон парламенти раиси Асилбек Жээнбеков, шаҳар мэри Иса Ўмурқулов иштирок этди. Президент Алмазбек Атамбаев эса Ҳайит намозини ўзи туғилиб ўсган Арашан қишлоғидаги масжидда ҳамқишлоқлари билан биргаликда ўқиди. Ўтган йили ҳам президент икки Ҳайит намозини ўз қишлоғида ўқиган эди.

Қирғизистон Бош вазири Жантўрў Сатибалдиев эса ҳар йилгидай Ҳайит намозини Ўш шаҳри марказий майдонида ўшликлар билан бирга ўқиди.

Қирғизистоннинг Қорасув шаҳридаги "Ас-Сарахсий" масжидида Ҳайит байрамини нишонлаган диндорлар Озодликка Рамазон ҳайити ва ифторликлар акс этган фотосуратларни йўллади.

Қуйида ўша суратлардан жамланган фотогалереяни томоша қилишингиз мумкин.




Ўзбекистонда Ҳайит байрами 9 август куни нишонланади. Мамлакат президентининг бу ҳақдаги қарори расмий матбуотда эълон қилинган.

Қарорга мувофиқ, Ўзбекистонда 9 август дам олиш куни деб белгиланди.

АҚШ президенти эса Ҳайит байрами муносабати билан дунё мусулмонларини табриклади. Барак Обаманинг Оқ уйдан йўллаган табригида АҚШ раҳбари Америкада ва дунёнинг бошқа давлатларида яшаётган барча мусулмонларни ўзи ва рафиқаси номидан Ҳайит байрами билан муборакбод этган.

Табрикда муқаддас Рамазон ойида Суриядаги урушда жабрланган ва уй-жойини ташлаб кетишга мажбур бўлган сурияликларга АҚШ ҳукумати 195 миллион доллар рўза фитр ажратгани айтилади.
XS
SM
MD
LG