“GM-Uzbekistan” Ўзбекистон-Америка қўшма корхонасининг асосий дилери бўлмиш “Ўзавтосаноат” ширкатига қарашли автосалонлар 7 август куни келаси йили ишлаб чиқариладиган автомашиналар савдосини бошлади.
Бу ҳақдаги ўша кунги хабаримизга автосалонлардан бири олдидаги вазият тасвири туширилган видеолавҳани илова қилдик.
Лавҳадаги вазият одамни қўрқитадиган: гўёки автосалонда машина учун шартнома эмас, балки ҳаёт шартномаси, яшаб қолиш ҳуқуқи тўғрисидаги шартнома тузиладигандай, ҳаёт – мамот масаласи ҳал бўлаётгандай!
Лавҳани кўрар эканмиз, бирдан қатор саволлар пайдо бўлдики, уларни Сиз тингловчи билан OzodlikOnlineда муҳокама қилдик.
Кўнглимизда пайдо бўлган дастлабки саволни эса, сарлавҳага чиқардик: ўзбекистонлик чўнтагида пул шу қадар кўпайдими ёки сотувга чиқариладиган машина шу қадар озми?
Бошқа саволларимиз эшиттириш жараёнида янграйди.
Уларнинг жавобини 12 август куни Тошкент вақти билан 21:05 да бошланадиган мулоқотимизда излаймиз. OzodSkype ва OzodlikOnline Skype манзиллари орқали Сиз ҳам жонли суҳбат иштирокчисига айланинг.