Линклар

Шошилинч хабар
17 ноябр 2024, Тошкент вақти: 18:33

Қибрайлик милиционер пичоқлаб ўлдирилди


Марат исмли 30 ёшли милиционер бир ой ичида ўлдирилган учинчи ўзбек милициячисидир.
Марат исмли 30 ёшли милиционер бир ой ичида ўлдирилган учинчи ўзбек милициячисидир.

Тошкент шаҳар ИББси қўриқлаш хизматида ишловчи Марат исмли 30 ёшлардаги қибрайлик милиция ходими қўшниси томонидан пичоқлаб ўлдирилгани айтилмоқда. Қибрай тумани ИИБсига кўра, қотиллик маиший жанжал туфайли содир этилган.



Озодлик манбасига кўра, воқеа уч кун аввал содир этилган. Манбанинг айтишича, марҳум милициячи Тошкент шаҳрида UZMTRK (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси)ни қўриқлаган, исми Марат (Озодлик унинг фамилиясини аниқлай олмади). Маълум бўлишича у қўшниси тарафидан пичоқлаб ўлдирилган.

Қибрай тумани Ички ишлар бўлимидан олинган маълумотга кўра, Марат уч жойидан пичоқланган.

“Унга қўшниси пичоқ урган. Оёғи ва қорин қисмига пичоқ урилган. У шу пичоқ зарбаларидан шифохонада жон берган”, деди Қибрай ИИБнинг ўзини таништирмаган ходими.

Суҳбатдошга кўра, қотиллик милиция ходими Марат билан унинг маст ҳолатда бўлган қўшниси ўртасидаги ўзаро жанжал ортидан содир бўлган.

“Бу ерда улар ўртасида ўзаро маиший жанжал бўлган. Маратнинг қўшниси катта ёшлардаги корейс миллатига мансуб қария. У ўзи кўп ароқ ичар экан. Ўша куни ҳам у маст ҳолатда бўлган”, деди Қибрай ИИБ ходими.

Ҳозирда милиция ходими Маратни пичоқлаган қарияга нисбатан жиноят иши очилиб, тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Бу бир ой ичида милиция ходимларига қилинган иккинчи ҳужумдир ва 30 ёшли Марат ўлдирилган учинчи милиционердир.

Жорий йилнинг 20 июлдан 21 июлга ўтар кечаси Фарғонанинг Қори Ниëзий кўчасида жойлашган “Ҳамкорбанк” филиали кассасига қуролли ҳужум қилиниб, икки милиция ходими - 43 яшар Акбаров Эркинжон Ҳайитбоевич ва 33 яшар Матазимов Рустам Носирович ўлдириб кетилганди.

Ҳозирда ушбу қотилликни содир этган гуруҳ қидирилмоқда. Қотилларни топишга кўмаклашган шахсга иккита "Матиз" машинаси ваъда қилинган.
XS
SM
MD
LG