Линклар

Шошилинч хабар
23 декабр 2024, Тошкент вақти: 08:14

Фукусима АЭСда 300 тонна радиоактив сув ташқарига сизиб чиқди


Япониядаги зилзиладан зарар кўрган Фукусима атом электр станциясининг оператори радиоактив моддалар сақланаётган танкерларидан биридаги тахминан 300 тонна раиоактив сув ташқарига сизиб чиққанини билдирди.

Токио Электр станцияси ширкати (TEPCO) радиоактив сув қандай қилиб сизиб чиққани ҳозирча маълум эмаслиги ва сув ерга шимилиб кетганини маълум қилди.

Ширкатга кўра, радиоактив сув океанга оқиб тушмаган.

TEPCO ширкати матбуот котиби Масаюки Оно радиоактив сув сизиб чиққан танкер олдида ҳалқоб ҳосил бўлгани, радиоктив сув насос ёрдамида бошқа танкерга қуйилаётганини айтди.

Оно у ердаги радиация даражаси бир йилда ишчилар олиши мумкин бўлган лимитдан беш марта кўп эканини қўшимча қилди.

2011 йил март ойида кучли зилзила ва унинг ортидан денгиз тўфони рўй бергани натижасида Фукусима атом электр станциясининг ядровий реакторларга шикаст етган ва радиация атроф-муҳитга тарқалган эди.
XS
SM
MD
LG