Ўш вилоят милицияси расмийси Жениш Аширбаев 18 август куни Қорасув шаҳар кенгашига ўтказилган депутатлик сайлови пайтида содир этилган отишма айбдорларидан айримлари қўлга олингани тасдиқлади.
-Отишмада иштирок этганларнинг иккитаси жабрланувчи бўлиб қолган. Айбдорларнинг бири қамоқхонада, иккинчиси эса касалхонада. Жанжалда эликка яқин одам қатнашган. Ҳозир уларни қидириш ишлари давом этмоқда, -деди Жениш Аширбаев.
Расмий маълумотларда 18 август куни ўтказилган сайлов пайтида президент Атамбаев мансуб бўлган Социал демократлар партияси ва “Ўнугу” партияси вакиллари ўртасида отишма бўлгани айтилади. Озодлик радиоси отишмада икки одам яралангани ҳақида аввал хабар берган эди.
Мазкур воқеа қирғизистонликлар орасида Социал демократлар партияси обрўсининг тушиб кетишига сабаб бўлди. Ижтимоий тармоқларда бу мавзуни муҳокама қилаётган қирғизистонликлар фикрича, отишманинг содир этилиши социал демкоратлар депутатликка номзод сифатида криминал гуруҳлар вакилларини кўрсатгани исботидир.
Бироқ ҳукумрон партия лидерлари бундай иддаоларни рад этмоқда.
-Ҳуқуқ-тартибот тузилмалари айбдорлар қайси партияга мансуб эканига қарамай, жазолаши шарт. Бу партиямизнинг позицияси. Агар айбдор бизнинг партия вакили бўлса, уни тартибга чақирамиз. Биз сайловлар давомида принципиал тарзда криминал гуруҳлар вакилларини депутатликка номзодлар рўйхатига киритишдан қатъиян бош тортганмиз, -деди социал демократлар лидерларидан бири Чинибай Турсунбеков.
Айни пайтда Қорасув шаҳар сайлов комиссияси овоз бериш жараёнида рақобатчи партиялар ўртасида отишма бўлганига қарамай, сайлов натижалари бекор қилинмаслигини билдирди.
Қорасув шаҳар кенгашидаги 31 депутатлик ўрни учун 18 августда ўтган сайловда 7 партиядан 325 номзод иштирок этди.
Овоз беришнинг дастлабки натижаларига қараганда, сайловчиларнинг кўпчилиги социал-демократлар учун овоз берган.
Қорасув тумани Қирғизистондаги энг йирик туманлардан биридир. Бу ерда 400 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. Қорасув шаҳри эса туман маркази бўлиб ҳисобланади. Қорасувда деярли 20 минг минг савдо шаҳобчасига эга бўлган Марказий Осиёдаги энг йирик бозорлардан бири жойлашган.