Муҳаммадсоли Исмоиловга ҳукм ўқилгани тўғрисида Ўшдаги “Эдвокаси” инсон ҳуқуқлари маркази баёнот тарқатди:
-Ўш вилоят “Ўш садоси” газетаси бош муҳаррири Муҳаммадсоли Исмоилов Қорасув туман суди томонидан икки йилга шартли равишда кесилди. Исмоилов билан бирга судланган Убайдулла Абдуллажонов ҳам икки йилга шартли равишда озодликдан маҳрум қилинди. Улар уй қамоғида сақланишаяпти. Суднинг қарори 10 кундан кейин кучга киради. Суд ҳукми юзасидан аппеляция аризаси бериладими ёки йўқми, бу масала айни пайтда ўрганилмоқда, - дейилади “Эдвокаси” маркази баёнотида.
Муҳаррир 2010 йилнинг июнь ойида бедарак йўқолган ўзбек миллатига мансуб маҳалладоши – Имомота маҳалласида яшаган Анвар Маҳмудовни ўғирлаганликда айбланиб, шу йилнинг 31 мартида ҳибсга олинган эди. Кейинроқ у суд ҳукми билан тергов жараёни якунлангунига қадар очиқда қолдирилган.
Анвар Маҳмудовнинг хотини Ҳожар Маҳмудова бир қатор маҳалладошлари, жумладан, Муҳаммадсоли Исмоиловни эрини ўлдирганликда айблаб, март ойида Ўш милициясига ариза билан мурожаат қилган.
Муҳаммадсоли Исмоилов, унинг қариндошлари, ҳамкасблари ва адвокатлари бу борада журналистлар билан суҳбатлашишдан бош тортмоқда. Ҳамкасбларнинг билдиришича, Муҳаммадсоли Исмоиловга нисбатан чиқарилган ҳукм билан ҳали ҳеч ким танишиб улгурмаган, бу ҳукм ёзма шаклда ҳозирча Исмоиловга ҳам берилмаган.
Бундан аввалроқ Муҳаммадсоли Исмоиловнинг рафиқаси Зоҳидахон, “Ўш садоси” газетаси ходими Санталатхон Файзуллаева, Имомота маҳалласи аҳолиси Озодлик радиосига Муҳаммадсоли Исмоиловга нисбатан тухмат қилинаётгани ҳақида гапирган эдилар.
Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги эса бу ишда ҳеч қандай миллатчилик йўқлигини, Қирғизистондаги энг "оқсақол" газета раҳбарига нисабатан очилган жиноят иши "унинг миллати ва касбий фаолияти билан боғлиқ эмас"лигини билдирган.