Тожикистоннинг Исфара ва Қирғизистоннинг Боткен тумани чегарсида жойлашган Чорқу қишлоғида 20 августга ўтар кечаси 4 кишидан иборат тожик оиласи - Абдуқаҳҳор Ҳаллоқов, унинг хотини Муҳтарама Ҳаллоқова, 38 ёшдаги қизи ва 13 ёшдаги невараси номаълум шахслар томонидан ўлдириб кетилган.
Қирғиз чегарасидан уч метр узоқликда жойлашган Абдуқаҳҳор Ҳаллоқовнинг уйида оиланинг ўлдириб кетилиши мазкур ҳудудда яшовчилар орасида ваҳима кайфиятини пайдо қилди. Айрим хабарларда қирғиз қишлоғида яшовчи оилалар болаларини олиб, қочиб кетаётганлари ҳам айтилган.
Қирғиз қишлоғи одамларининг ваҳимада бола-чақасини бошқа ҳудудларга кўчираётганига, “тожикларни қирғиз томондан борган одамлар отиб кетибди, тожиклар ўч олишмоқчи экан” қабилида тарқалган миш-мишлар сабаб бўлди.
-Воқеа чегарага яқин ҳудудда содир этилгани учун “қирғизлар отиб кетди” деган миш-мишлар тарқалиб кетди. Бу ёлғон гап. Айрим одамлар жанжал чиқишидан қўрқиб, хавфсиз жойларга қочиб кетган экан. Ҳозир вазият аста-секин аввалги ҳолига қайтмоқда, -деди Қирғизистоннинг Самарқандек қишлоғи раиси Кенеш Салихов.
Айни пайтда тожик милицияси Абдуқаҳҳор Ҳаллоқов оиласининг ўлимдан омон қолган 4 нафар аъзосидан кўрсатма олаётган экан. Тожикистон Ҳаллоқов оиласини ўлдирганлар тўғрисида маълумот берганларга 10 минг доллар мукофот пули ваъда қилган. Қотиллик содир этилган ҳудудда 15 дона ўқ топилган.
Қирғизистон ахборот агентликларининг 22 август куни маълум қилишларича, Тожикистон томони қотилликда қирғизларни айбламоқда.
Боткен вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Улан Рисбеков қирғиз томони тожик ҳамкасблари билан ҳамкорликда қотилларни қидириш ишларини олиб бораётганини айтди. Бундан ташқари куч ишлатар тузилмалари тожик ва қирғиз аҳолиси ўртасида фитна туфайли низо чиқиб кетмаслигининг олдини олиш мақсадида кучайтирлган тарзда ишлаётган экан.
-Чегарага яқин ерда тўрт кишининг ўлдирилиши юзасидан махсус қўшма штаб ташкил қилганмиз. Чегарага яқин 5-6 та қишлоқда милиция кучайтирилган тарзда вазиятни назорат қилаяпти. Қирғизистон томони ҳам қотилларни қидириб топишда тожик томонига кўмак кўрсатмоқда, -деди Улан Рисбеков.
Маҳаллий аҳолининг айтишича, Абдуқаҳҳор Ҳаллоқов ва унинг оиласи ишбилармонлик билан шуғулланмаган, уларнинг бойлиги ҳам йўқ бўлган. Улар чегарага яқин ҳудудда деҳқончилик билан тирикчилик қилган.
Маҳаллий таҳлилчилар фикрича, чегара ҳудудига яқин ерда яшаган оиланинг ўлдирилиши икки халқни бир-бирига қарши қўйишни истаган кучларнинг фитнаси ҳам бўлиши мумкин:
-Бу ҳудудда низолашувга сабаб бўладиган омиллар жуда кўп. Негаки, шу кунгача чегара тўлиқ аниқланмаган, йўл ва сув доимо икки халқ ўртасида талаш бўлиб келган. Шунинг учун ҳам тожик оиласининг ўлдирилиши тожиклар ва қирғизлар ўртасига фитна солмоқчи бўлган кучларнинг иши, деб ўйлайман, -деди журналист Собир Абдумўмунов.
Қирғизистон ва Тожикистон томони шу кунларда чегарани кучайтирилган тарзда қўриқламоқда. Қирғиз томони эса чегара ҳудудидаги қишлоқларга милиция қўшимча кучларини жалб қилган.