Қирғизистон расмийларининг билдиришича, икки кундан бери давом этаётган қидириш ишлари ҳозирча натижа бермаган. Бироқ маҳаллий аҳоли орасида парашютчилар ҳақида турли миш-мишлар тарқалиб, ваҳима кайфияти кучайгани айтилаяпти.
Қирғиз-тожик чегарасидаги тоғли ҳудудга 29 август куни бомдод пайтида парашютчилар туширилаётганини Қирғизистоннинг Боткен вилоятидаги Ақтатир қишлоғида яшовчи чўпон Канибек Маматов кўриб қолган.
-Эрталабки соат 6 лар чамасида молларимни қўрадан чиқараётган эдим. Осмондан бир нарсалар тушаётгандек бўлди. Дурбунимни олиб қарасам парашютчилар экан. Кўзимга ишонмай уйдагиларга ҳам кўрсатдим. Улар ҳам парашютчилар эканини тасдиқлашди. Шундан кейин тегишли ташкилотларга хабар бердим, -деди чўпон.
Қирғизистондаги ахборот агентликларининг хабар беришича, Тожикистон томони ҳам маҳаллий аҳолидан парашютчилар ҳақида маълумот олган. Тожик ҳуқуқ-тартибот тузилмалари ҳам қирғиз ҳамкасблари каби қидирув ишларини олиб бормоқда.
Қирғизистоннинг Боткен вилояти ички ишлар бошқармаси раҳбари ўринбосари Уланбек Рисбековга кўра, ҳозиргача парашютчиларнинг ким экани аниқланмаган.
-Хабар олишимиз биланоқ барча куч тузилмаларига маълумот берганмиз. Барча тузилмалар билан ҳамкорликда қидирув ишлари олиб борилаяпти. Ҳозирча уларнинг кимлигини, мақсадлари нима эканини айтиш қийин, -деди Уланбек Рисбеков.
Қирғизистоннинг Боткен вилояти ҳудуди бир неча бор жангарилар ҳужумига учраган эди. Бу ерга 1999 йилнинг 30 июлида Ўзбекистон Исломий ҳаракати жангарилари бостириб кирган ва қирғиз қуролли кучлари 21 августгача уларга қарши жанг қилган эди. Иккинчи марта Ўзбекистон Исломий ҳаракати жангарилари 2000 йилнинг ёзида бу ҳудудга бостириб кирган ва бир неча ой давомида ҳарбий ҳаракатлар давом этган.
1999 йилдаги Боткен уриши пайтида Қирғизистоннинг 17 ҳарбийси ва тинч аҳолидан 15 киши ҳалок бўлган. Жангарилардан 1150 киши ўлдирилгани айтилади. Лекин бу иддао далиллар билан тасдиқланган эмас.
Кейинги йилларда ҳам бир неча маротаба Боткен вилоятида қуролланган гуруҳларга қарши ҳарбий амалиётлар олиб борилган эди.
Шунинг учун ҳам вилоятнинг Тожикистон билан чегарадош ҳудудларига парашютчилар туширилгани ҳақидаги хабарлар маҳаллий аҳоли орасида ваҳима кайфиятини кучайтиргани айтилмоқда.
-Турли миш-мишлар кўпайиб, чегарадаги вазият ҳам мураккаблашиб кетди. Аҳоли жуда қўрқиб қолган. Шунинг учун ҳам ҳукумат бу ерга қўшимча ҳарбий кучларни киритса, хавфсизлигимизни таъминлаб берса яхши бўлар эди, -деди боткенлик Ўмурбек.